Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мавлоно Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Зайтуннинг саломатликка қанчалик кўп фойдаси борлигини билганимдан кейин ўзимни мажбурлаб аччиқ, нордон бўлса ҳам зайтун ейишни бошладим.
Бошида жуда қийналдим, ҳатто уни ейишга алоҳида машқ қилиб, олти ой деганда унинг истеъмолига ўргандим. Ҳозир эса бирор таомни зайтунсиз истеъмол қилолмайман.
Гуноҳдан қайтиш ҳам шунга ўхшайди. Гуноҳ, маъсиятнинг нафсга роҳатидан воз кечиш инсонга оғир келади. Агар киши ўзини мажбурлаб, нафсига қарши тураверса, аччиқ зайтун давомли истеъмол билан ёқимли туюлганидек, гуноҳдан сақланиш ҳам лаззатли бўлиб қолади”.