Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Илм иста (шеър)

28.04.2020   13245   1 min.
Илм иста (шеър)

Илму ҳикмат бир илоҳий нур-зиё,

Илму ҳикмат билан диллар пурзиё.

 

Зебу зийнат, молу дунё ўткинчи,

Завқу азоб, орзу-ҳаво ўткинчи.

 

Заковат-ла сақланар қалб жаҳлдан,

Бахт бешиги ясалгай илм, ақлдан.

 

Ўрганамиз илм-ла дин-диёнатни,

Фарзу вожиб, суннату сир-синоатни.

 

Илм иста, ғафлатга ҳеч кўнмагин,

Бекор сўзлаб, узун ухлаб, сўнмагин.

 

Илмсиз қалб бўлармиди саломат?

Дардинг борми, йўқ ишингда давомат.

 

Илм йўллар сени рушду ҳидоятга

Ва олгайдир ихлосингни ҳимоятга.

 

Илм иста, бўлгин омон, эй дўстим,

Шунда жаннат йўли осон, эй дўстим.

 

Ибодуллоҳ Аҳроров

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

(“Ҳидоят”журнали 2002, 2 сон)

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди

07.08.2026   28122   1 min.
Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди

“Янги Ўзбекистон ёшлари — 2030” стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ёш имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирокида “Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.


Тадбирда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этиб, ёш диний соҳа ходимлари билан самимий мулоқот ўтказди.


Суҳбат давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёш имомларга қуйидаги йўналишларда муҳим тавсиялар берилди:

  • Аҳоли ва жамоатчилик билан мулоқот маданиятини юксалтириш;

  • Таъсирчан ва мазмунли маърузалар тайёрлаш ҳамда воизлик одобига риоя қилиш;

  • Масжидлар фаолиятини замон талаблари даражасида тўғри ташкил этиш.


Мулоқотда ёш диний соҳа вакилларининг жамиятда тутган ўрни, айниқса, ёш авлодни ватанпарварлик, соф маърифат ва эзгулик руҳида тарбиялашдаги масъулияти юқори экани таъкидланди.


Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

 

Тадбир якунида ёш мутахассислар вилоят вакиллиги ва соҳа мутасаддиларининг иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари