Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Сентябр, 2026   |   5 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:44
Қуёш
06:04
Пешин
12:18
Аср
16:41
Шом
18:35
Хуфтон
19:51
Bismillah
16 Сентябр, 2026, 5 Рабиъус сони, 1448

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи нимада?

28.04.2020   4687   2 min.
Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи нимада?
  • Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
  • Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
  • Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
  • Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
  • Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
  • Рамазон ойи сабр ойи;
  • Дуолар мустажоб бўладиган ой;
  • Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
  • Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
  • Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
  • Рўза туфайли инсон тани покланади;
  • Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
  • Рўзадорда риё бўлмайди;
  • Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
  • Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
  • Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
  • Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
  • Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
  • Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
  • Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
  • Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
  • Бу ой мағфират ойидир;
  • Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
  • Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
  • Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
  • Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
  • Бу ой – саховат ойи;
  • Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
  • Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
  • Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
  • Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
  • Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
  • Закот берувчи кишининг моли покланади;
  • Закот берувчининг молига барака киради;
  • Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
  • Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
  • Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
  • Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

 

Ибодуллоҳ Аҳроров

Тошкент ислом институти ўқитувчиси.

 

Рамазон-2020
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухородаги "Сайфиддин Бохарзий" масжидида янги таҳоратхона фойдаланишга топширилди

04.09.2026   45433   1 min.
Бухородаги


Бухоро шаҳридаги "Сайфиддин Бохарзий" (Шайх ул-Олам) жоме масжидида замонавий талаблар асосида барпо этилган янги таҳоратхона намозхонлар ихтиёрига топширилди.


Мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган.


Иншоот ёзги ва қишки мавсумларда ибодат қилувчилар учун максимал даражада қулай бўлган барча зарур шароитлар, жумладан, иситиш ва совитиш тизимлари билан тўлиқ таъминланган.


Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган ҳомийлар, меҳнат қилган қурувчи ва усталарнинг эзгу амалларини даргоҳида ҳусни қабул айласин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Бухородаги
Ўзбекистон янгиликлари