Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Ноябр, 2026   |   25 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:38
Қуёш
06:59
Пешин
12:12
Аср
15:32
Шом
17:17
Хуфтон
18:32
Bismillah
05 Ноябр, 2026, 25 Жумадул аввал, 1448

Рамазон бу

26.04.2020   9363   1 min.
Рамазон бу

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Гўзал моҳитобондур, 
Бир ойгина меҳмондур. 
Покланишга имкондур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Аввали раҳмат эрур, 
Мағфиратга юз бурур. 
Дўзахдан нажот берур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Чин банда қадрин билар, 
Силайи раҳм қилар, 
Саховатдан нур илар, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Қилиб иймон шукрини, 
Ҳақ дин — Ислом фикрини. 
Қўймас тилдан зикрини, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Кўнгилларни эритган, 
Каломларни дур этган. 
Чеҳраларни нур этган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Дуоларни айлаб сой, 
Иймонга бўламиз бой. 
Қуръон нозил бўлган ой - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ҳақ ризоси кўчида, 
Тоат кундуз-кечида. 
Қадр бордир ичида - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Рўзамиздур қаноат, 
Мўъжизаю, синоат. 
Рабб олдида шафоат, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ғаниматдур ҳар дами, 
Ихлослилар байрами. 
Аллоҳнинг кенг карами, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Бобур БОБОМУРОД,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

 

Рамазон-2020
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

21.09.2026   57859   1 min.
Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бухоро давлат техника университетида «Нақшбандийлик анъанаси: Исломда тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги ўрни» мавзусида нуфузли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


Анжуманда маҳаллий ва хорижий олимлар, исломшунос тадқиқотчилар ҳамда дин арбоблари иштирок этиб, Нақшбандия тариқатининг маънавий илдизлари, унинг жамиятда тинчликпарварлик, аҳиллик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида маърузалар қилдилар.


Шунингдек, тадбир давомида «Баҳоуддин Нақшбанд» илмий-тадқиқот маркази томонидан чоп этилган янги китоб ва илмий нашрларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.


Икки ялпи қисмда ташкил этилган конференция доирасида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа Иноятов ҳамда бир қатор мутахассисларнинг ушбу таълимотнинг бугунги кундаги аҳамиятига доир мулоҳаза ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Иштирокчилар аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш юзасидан илмий таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари