Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Гўзал моҳитобондур,
Бир ойгина меҳмондур.
Покланишга имкондур,
Рамазон бу, Рамазон!
Аввали раҳмат эрур,
Мағфиратга юз бурур.
Дўзахдан нажот берур,
Рамазон бу, Рамазон!
Чин банда қадрин билар,
Силайи раҳм қилар,
Саховатдан нур илар,
Рамазон бу, Рамазон!
Қилиб иймон шукрини,
Ҳақ дин — Ислом фикрини.
Қўймас тилдан зикрини,
Рамазон бу, Рамазон!
Кўнгилларни эритган,
Каломларни дур этган.
Чеҳраларни нур этган -
Рамазон бу, Рамазон!
Дуоларни айлаб сой,
Иймонга бўламиз бой.
Қуръон нозил бўлган ой -
Рамазон бу, Рамазон!
Ҳақ ризоси кўчида,
Тоат кундуз-кечида.
Қадр бордир ичида -
Рамазон бу, Рамазон!
Рўзамиздур қаноат,
Мўъжизаю, синоат.
Рабб олдида шафоат,
Рамазон бу, Рамазон!
Ғаниматдур ҳар дами,
Ихлослилар байрами.
Аллоҳнинг кенг карами,
Рамазон бу, Рамазон!
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Урганч туманидаги «Жон Хорош бобо» жоме масжиди имом-хатиби Ҳикматулло домла Юсуповнинг Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳридаги малака ошириш машғулотлари бошланди.
Машғулотларнинг илк куни устозлар билан танишув, ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш руҳида ўтди. Бу эса хорижий тажрибани ўрганиш, диний-маърифий билимларни янада бойитиш ҳамда касбий салоҳиятни юксалтириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Зеро, илм йўлидаги ҳар бир сафар инсоннинг дунёқарашини кенгайтиради, тажрибасини бойитади ва фаолиятига янги руҳ бағишлайди.
Ҳикматулло домлага ушбу хайрли сафар давомида муваффақият, устозлар сабоғидан унумли баҳраманд бўлиш, янги билим ва бой тажрибаларни эгаллаб, юртимизга муносиб натижалар билан қайтишларини тилаймиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Матбуот хизмати