Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Гўзал моҳитобондур,
Бир ойгина меҳмондур.
Покланишга имкондур,
Рамазон бу, Рамазон!
Аввали раҳмат эрур,
Мағфиратга юз бурур.
Дўзахдан нажот берур,
Рамазон бу, Рамазон!
Чин банда қадрин билар,
Силайи раҳм қилар,
Саховатдан нур илар,
Рамазон бу, Рамазон!
Қилиб иймон шукрини,
Ҳақ дин — Ислом фикрини.
Қўймас тилдан зикрини,
Рамазон бу, Рамазон!
Кўнгилларни эритган,
Каломларни дур этган.
Чеҳраларни нур этган -
Рамазон бу, Рамазон!
Дуоларни айлаб сой,
Иймонга бўламиз бой.
Қуръон нозил бўлган ой -
Рамазон бу, Рамазон!
Ҳақ ризоси кўчида,
Тоат кундуз-кечида.
Қадр бордир ичида -
Рамазон бу, Рамазон!
Рўзамиздур қаноат,
Мўъжизаю, синоат.
Рабб олдида шафоат,
Рамазон бу, Рамазон!
Ғаниматдур ҳар дами,
Ихлослилар байрами.
Аллоҳнинг кенг карами,
Рамазон бу, Рамазон!
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 сентябрдаги ПФ–206-сонли Фармони ижросини таъминлаш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, белгиланган топшириқлар ижроси доирасида Наманган вилояти Уйчи туманида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов иштирок этиб, йиғилганларга юртимизнинг турли ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари изчил давом этаётгани, ушбу эзгу ташаббусда диний соҳа ходимлари ҳам “Табиат — Аллоҳ таолонинг омонатидир” шиори остида фаол иштирок этаётганини таъкидладилар.
Шунингдек, дарахт экиш, атроф-муҳитни асраш ва табиатга меҳр билан муносабатда бўлиш нафақат ободончилик, балки келажак авлод олдидаги муҳим масъулият эканини қайд этдилар.
Тадбир давомида Уйчи туманида жами 250 туп кўчат, жумладан, 150 туп манзарали ва 100 туп мевали дарахт кўчатлари, шунингдек, турли хил гуллар экилди.
Эзгу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратишдан иборат.
Экилган ҳар бир ниҳол — келажакка қўйилган эзгу қадам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати