Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2026   |   14 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:38
Қуёш
05:09
Пешин
12:35
Аср
17:35
Шом
19:49
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2026, 14 Сафар, 1448

6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади

31.01.2024   3767   1 min.
6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади

Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, дастур Муқаддас Китобни ўргатиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланади. 

Шунингдек, курсда қатнашганлар қироатларини тўғрилаши, тажвидни пухта эгаллаши ва Қуръон ёд олиши мумкин бўлади. Курслар Миқрот ал-Ҳарамайн иловаси орқали олтита тилда, яъни араб, инглиз, урду, индонез, малай ва ҳауса тилларида тақдим этилади.

Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Қуръон тиловатининг ўнта қироати бўйича мутахассислар томонидан сертификатлар ҳамда ёд ва қироат учун рухсатномалар берилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хориждаги юртдошларимиз учун қулай янгилик!

28.07.2026   44   1 min.
Хориждаги юртдошларимиз учун қулай янгилик!

Хорижда истиқомат қилаётган ҳамюртларимизнинг диний савол-жавобларга бўлган эҳтиёжларини енгиллаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан масофавий мурожаат хизмати янада такомиллаштирилди.


Эндиликда мусофирдаги ватандошларимиз учун махсус @fatvouz_musofir_bot телеграм боти ишга туширилди!


@fatvouz_musofir_bot имкониятлари: 
 

  • Ақлли қидирув: Саволингизни ёзинг — бот бой фатволар базасидан сизни қизиқтирган саволга зудлик билан жавоб топиб беради.

  • Ёзма мурожаат: Агар базадан керакли жавоб топилмаса, саволингизни уламоларга ёзма равишда юбориб, тез ва муфассал жавоб олишингиз мумкин.

  • Парда ортидаги мулоқот: Зарурат туғилганда, Фатво маркази мутахассислари билан бевосита қўнғироқ орқали боғланиш имконияти мавжуд. 
     

Мусофир юртдошларимиз учун ишончли диний манба:

@fatvouz_musofir_bot

Дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам улашинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари