Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Апрел, 2025   |   8 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:37
Қуёш
05:58
Пешин
12:30
Аср
17:00
Шом
18:56
Хуфтон
20:12
Bismillah
06 Апрел, 2025, 8 Шаввол, 1446

Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

22.03.2020   4397   2 min.
Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Комиссиянинг бундай қарорга келишидан кўзлаган бирдан-бир мақсади шуки, халқимизнинг саломатлигини сақлаш, улар орасида янги турдаги вируснинг тарқалишининг олдини олишдир. Агарда, шундай синовли кунларда янада ҳамжиҳат бўлсак, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, инша Аллоҳ.

Шундай пайтларда ўзимизни ва яқинларимизнинг соғлигига бефарқ бўлмай, бир-биримизни қўллаб-қувватлашни, карантин ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишни яна бир бор илтимос қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди. 

Дарҳақиқат, маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади. Мўътабар манбаларда ҳадиси шарифларга таянган ҳолда улуғларимиз қазо қилган одамнинг жаноза намозини тезлик билан адо этиб, дафн этишга шошилганлари баён этилган. 

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидалари – қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади. Мазкур маърака-маросимлар хонадонларда ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аввало бундай дамларда Аллоҳ таолодан барчага сиҳат-саломатлик сўраймиз. Яратганнинг тақдири ила бу фоний дунёдан боқий охиратга риҳлат қилган инсоннинг жаноза намози ва маъракасини айни кунлардаги оғир касалликнинг пандемияси даврида ихчам шаклда ўтказиш шариатимизнинг талаби ҳисобланади.  

Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор. Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, уламоларимиз, имом-домлаларимиз, мўйсафидларимизнинг дуои фотиҳалари ила бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётганлари учун мўмин-мусулмонларимизга яна бир бор ташаккур айтамиз.

Яратганнинг изни ила тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

05.04.2025   2930   1 min.
Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

3 апрель куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда  "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Чортоқ туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Чортоқ туманида фаолият олиб борди. 

Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари  Чортоқ тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои хайрлар олинди.

Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди Намангандаги “Зайд ибн Хориса“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари