Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Апрел, 2026   |   26 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:21
Қуёш
05:44
Пешин
12:28
Аср
17:06
Шом
19:07
Хуфтон
20:24
Bismillah
15 Апрел, 2026, 26 Шаввол, 1447

Кўринмас душман

05.03.2020   5048   2 min.
Кўринмас душман

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Куч ва Қудрат эгаси бўлган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар ҳамда оламларга раҳмат ўлароқ юборилган, тўғри сўз ва ишончли бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оиласи, саҳобалари ва тобиъинларига кўплаб солату саломларимиз бўлсин.

Бугунги кунда ўзининг мусулмонлигини даъво қилиб, бироқ динини асл моҳияти илм-маърифат эканлигини билмай, ўрганмай, душманнинг ҳийлаларию найрангларига ишониб, ҳатто билмаганлиги ва англамаганлиги туфайли уларга бу ишларда ёрдамчи бўлиб юрган кишиларнинг сони кўпайиб бормоқда.

Энг ёмони ана шу динининг асл моҳияти илм-маърифат эканлигини билмаган, ўрганмаган кишилар умрининг аксарини кераксиз, фойдасиз ишлар, кўпроқ ИНТЕРНЕТдаги фитналар, бузғунчиликлар, туҳматлар, ғийбату бўҳтонлар ва шуларга ўхшаш қабоҳатларни ўқиш ҳамда томоша қилиш билан инсонга бериладиган бебаҳо ва қайтарилмас бўлган ВАҚТ неъматини самарасиз ўтказишларидир.

Бунинг оқибатида муқаддас динимизда қораланган, у сабабли кўплаб тоъату ибодатлар, яхшилигу олийликлар ўз вақтидан қолиб кетишига ёки тарк қилинишига сабаб бўладиган, унинг зарари ҳамда оқибатлари нафақат бу қабиҳ сифат эгасига, балки ўзгаларга ҳам юқадиган, доимо ўрганилиши ва ўргатилиши шарт ҳамда инсониятга кўринмас, туганмас душман бўлган дангасалик, эринчоқлик ва ишёқмаслик сифатига эга бўлганларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бунинг зарари нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга бўлиши барчамизга аниқ ва равшандир.

Ана шу маънода яна бир карра динимизда бу касалликнинг зарарлари, оқибатлари ва унга қарши туришда ҳамда сизу биз бу касаллик билан касалланиб қолмаслигимиз учун динимиз кўрсатмаларини ўрганишимиз ва эслашимиз лозим деб билдим ва унга умумий қилиб, “КЎРИНМАС ДУШМАН” дея ном бердим. Бундан буён ушбу мавзуда давомли шаклда мақолаларимизни бериб борамиз.

Бу борадаги барча изланишларимизни ҳамда ўрганаётган илмимизни манфаъатли ва унга амал қилишимизни Аллоҳ таолонинг ўзи осон қилсин.   

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби,

ТИИ ўқитувчиси Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди

13.04.2026   4230   1 min.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди

Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
 

Анжуманда юртимизнинг таниқли уламолари, фан докторлари, исломшунос тадқиқодчилар, Шайх ҳазратнинг яқинлари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.  


Сўзга чиққан нотиқлар Шайх ҳазратларининг юртимизда диний-маърифий билимларни юксалтириш, умматни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлаш ҳамда тафриқага барҳам бериш йўлидаги улкан хизматларини алоҳида эътироф этди. 


Таъкидланганидек, Шайх ҳазрат қолдирган бой илмий мактаб ва бебаҳо асарлар бугунги кунда ёш авлодни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва мўътадиллик руҳида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.


Маърифий тадбир доирасида экстремизмга қарши маърифат билан курашиш ва тинчликни асрашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. 


Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, турк, инглиз, араб ва рус тилларида тақдим этилган мақолалар жамланган махсус илмий тўплам нашр этилиши режалаштирилган.


Бу каби анжуманлар Шайх ҳазратларининг меросини замонавий тадқиқотлар билан бойитган ҳолда халқимизга етказиш ва жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди
Ўзбекистон янгиликлари