Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2025, ,

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади

03.03.2020   2544   1 min.
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади
 

 “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади.

Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи”  биносида фотосессия ташкил қилинди.  Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ушбу оятга қулоқ тутинг!

04.08.2025   9624   1 min.
Ушбу оятга қулоқ тутинг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сиз ҳеч қачон ютқазмайдиган, касодга учрамайдиган учта тижорий келишув ҳақида эшитганмисиз? Унда ушбу оятга қулоқ тутинг:

"Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар, 
- намозни тўкис адо этиб, 
- Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар"
(Фотир сураси, 29-оят).

Изоҳ: "..ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар". Бу ушбу оятнинг асосий хулосасидир. Дунёдаги тижоратда фойда ҳам, зарар ҳам бўлиши мумкин. Лекин юқорида санаб ўтилган уч амални – Қуръон тиловати, намоз ва инфоқни – бажарган инсонлар Аллоҳ билан бўлган "тижорат"дан ҳеч қачон ютқазмайдилар. Бу тижоратнинг фойдаси бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам бўлади. Бу дунёда қалб хотиржамлиги, барака, ҳаётда маъно топиш кабилар, у дунёда эса Аллоҳнинг розилиги, жаннат ва абадий саодатдир. Бу тижорат – ҳақиқий ва абадий муваффақиятдир.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Мақолалар