Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Намоз сабоқлари: Намоздан сўнг ўқиладиган бошқа дуолар (Аудио)

06.02.2020   85096   2 min.
Намоз сабоқлари: Намоздан сўнг ўқиладиган бошқа дуолар (Аудио)

Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа маниаъ лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадд.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг тенги ва шериги йўқ. Мулк Уникидир. Ҳамд Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Ё Аллоҳ! Сенинг берганингга монелик қилувчи ҳеч нарса йўқ. Бермаганингни берадиган ҳеч кимса йўқдир. Улуғ бўлган фойда бермайди. Улуғлик Сендандир (Имом Муслим. «Масажид», 137).

 

* * *

«Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн. Вал-ақибату лил-муттақийн, ва ла удвана илла ъалаз-золимийн. Вассолату вас-саламу ъала расулина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаийн.

Аллоҳумма роббана, йа роббана тақоббал минна солатана ва қийамана ва рукуъана ва таҳлилана ва тазарруъана ва таммим тақсирона ва ла тазриб биҳа вужуҳана йа Мавлана.

Аллоҳумма атина сиҳҳатан ва ъафиятан ва саъадатан ва рифқон ва авладан солиҳин ва ъилман нафиъан ва ризқон васиъан ва ъамалан мақбулан, йа арҳамар-роҳимийн. Роббанағфирли валивалидаййа валил-муъминийна явма яқумул-ҳисаб».

Маъноси: Ҳамду сано оламларнинг Рабби Аллоҳгадир (Унга ҳамд бўлсин). Гўзал оқибат тақводорларгадир. Душманлик эса золимларгадир. Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, ул зотнинг яқинлари ва саҳобаларига салот ва салом бўлсин.

Ё Аллоҳ! Эй Раббимиз! Намозимизни, қиё­мимизни, рукуларимизни, саждаларимизни, ўтиришларимизни, тазарру ва ниёзларимизни қабул айла. Нуқсон-камчиликларимизни мукаммал қил. Эй Мавломиз! Камчиликларимизни юзимизга урма.

Ё Аллоҳ! Бизга соғлиқ ва офият, бахт ва ширин ҳаёт ва гўзаллик бер, хайрли фарзанд­лар насиб эт. Ё Раббим! Бизга фойдали илм, мўл ризқ ва мақбул амаллар насиб айла. Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Аллоҳим.

Эй Раббим! Мени, ота-онамни ва барча мўминларни кечир, бизни жаҳаннам азобидан асра.

 

Шунинг билан "Намоз сабоқлари" рукни орқали бериб борилаётган аудио дарсларимиз якунига етди. Барчангизга эзгу тилаклар билан миннатдорлик билдирамиз. 

 

ЎМИ матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   38420   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ