Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2026   |   29 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:29
Пешин
12:28
Аср
17:23
Шом
19:31
Хуфтон
20:58
Bismillah
12 Август, 2026, 29 Сафар, 1448

Олмани тишлаган қиз

20.01.2020   2775   1 min.
Олмани тишлаган қиз

Қизалоқнинг қўлларида иккита олма бор эди. Онаси ундан “Қизим, олманинг биттасини менга бер” деб сўради. Қиз онасига тикилиб турди-да, кейин қўлидаги олмаларни бирин-кетин тишлади. Онаси қизининг бу ишидан бироз хафа бўлиб, “Меҳр билан боққан қизим шундай қилдия” деган нарса хаёлидан ўтди. Ўз қизидан бундай муомалани кутмаганди. Қизидан узоқлашиб, бошқа хонага чиқмоқчи бўлганида, қизи унинг ортидан чақирди ва “Онажон, мана буниси ширинроқ экан” деди-да, олмаларнинг бирини онасига узатди.

Қизалоқ онасига ширин олма бериш учун уларни тишлаб кўрганди. Онаси эса бу ҳолни бироз нотўғри тушунди ва қизидан хафа бўла бошлади. Қизининг гапидан кейин она ундан бекорга хафа бўлганини англади.

Ҳар қанча илмли, тажрибали ва дунёқараши кенг инсон бўлманг, бошқалар ҳақида ҳукм чиқаришга шошилманг. Одамларга ўз мақсадларини баён қилиб беришлари учун имкон беринг.

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди

06.08.2026   18748   1 min.
Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди

Мустақиллигимизнинг муқаддас 35 йиллиги арафасида Тошкент вилоятида имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 6 та жамоа таркибидаги соҳа вакиллари ўзларининг теран билими, мулоҳазакорлиги ва мантиқий фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказдилар. Ҳар бир савол нафақат интеллектуал билим, балки бой тарихимиз, диний-маърифий қадриятларимиз ва халқимизнинг маънавий меросини ёрқин акс эттирди.

Муросасиз ва қизғин кечган баҳс якунига кўра ғолиблар аниқланди:

Ғолиб жамоалар:
1-ўрин — "Билимдонлар" жамоаси
2-ўрин — "Зиёлилар" жамоаси
3-ўрин — "Фаоллар" жамоаси

Диний соҳа вакилларининг бу каби соғлом рақобат ва интеллектуал беллашувларда фаол иштирок этиши жамиятда маърифат нурини янада кенгроқ ёйилaшига хизмат қилади.

Ғолиб ва иштирокчиларни чин қалбдан табриклаймиз!

Илм-маърифат йўлидаги хайрли ишларига Аллоҳ таоло барака берсин, масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ёр бўлсин! 

Тошкент вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди Имом-хатиблар ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари