Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Март, 2026   |   7 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:15
Пешин
12:33
Аср
16:52
Шом
18:46
Хуфтон
19:59
Bismillah
27 Март, 2026, 7 Шаввол, 1447

Олмани тишлаган қиз

20.01.2020   2501   1 min.
Олмани тишлаган қиз

Қизалоқнинг қўлларида иккита олма бор эди. Онаси ундан “Қизим, олманинг биттасини менга бер” деб сўради. Қиз онасига тикилиб турди-да, кейин қўлидаги олмаларни бирин-кетин тишлади. Онаси қизининг бу ишидан бироз хафа бўлиб, “Меҳр билан боққан қизим шундай қилдия” деган нарса хаёлидан ўтди. Ўз қизидан бундай муомалани кутмаганди. Қизидан узоқлашиб, бошқа хонага чиқмоқчи бўлганида, қизи унинг ортидан чақирди ва “Онажон, мана буниси ширинроқ экан” деди-да, олмаларнинг бирини онасига узатди.

Қизалоқ онасига ширин олма бериш учун уларни тишлаб кўрганди. Онаси эса бу ҳолни бироз нотўғри тушунди ва қизидан хафа бўла бошлади. Қизининг гапидан кейин она ундан бекорга хафа бўлганини англади.

Ҳар қанча илмли, тажрибали ва дунёқараши кенг инсон бўлманг, бошқалар ҳақида ҳукм чиқаришга шошилманг. Одамларга ўз мақсадларини баён қилиб беришлари учун имкон беринг.

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди

27.03.2026   491   1 min.
Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди

Жорий йилнинг 24 март куни Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлари, бағрикенглик муҳити ва миллатлараро ҳамжиҳатлик борасида амалга ошираётган ишларига бағишланган семинар-тақдимот ўтказилди.  

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов, шунингдек, юртимиздаги диний конфессия етакчилари, элчихона ва соҳа вакиллари иштирок этишди. 

Швеция томонидан эса, парламент аъзолари, элчилар, маданият маркази вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, экспертлар, ватандошлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари – жами 120 нафар иштирокчи қатнашди.

Тақдимотда давлатимиз томонидан диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, турли миллат ва элатлар ўртасида дўстликни янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар,  диний конфессия вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳамда илгари сурилган эзгу ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганига урғу қаратилди.

Семинарда Ўзбекистонда сўнгги йилларда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу йўлда аҳолининг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилаётгани баён этилди.
Семинар асносида хорижлик мутахассислар ва иштирокчилар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Халқаро ҳамжамият вакилларини қизиқтирган саволларга соҳа масъуллари томонидан асосли жавоблар берилди.

Халқаро семинар иштирокчилари Ўзбекистондаги динлараро мулоқот, бағрикенглик муҳити ва тинчликсеварлик сиёсати нафақат минтақа, балки бутун дунё учун намуна эканини таъкидлади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди
Ўзбекистон янгиликлари