Мусулмон оламида кенг қўлланиладиган “Иншааллоҳ” ибораси немис тилининг энг машҳур имло луғати – Дуденга киритилди. Эндиликда немис тилида гапирувчилар ҳам ушбу сўзни ишлатишади.
“Иншааллоҳ” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “Худо хоҳласа”, “Худога ҳуш келса” маъноларини англатади. Яхши истак билдириш, Худоё, Илоҳим каби маъноларда келадиган дуо ибораси ҳамдир.
Немислар олдин ҳам араб тилидан баъзи сўзларни олишган. Аммо бу ибора Ислом дини ва мусулмонлар эътиқоди билан боғлиқ илк атама сифатида немис луғатига киритилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Нафсни тарбиялаш осон иш эмас. Банда нафсини тарбиялаш йўлларига амал қилиш билан бирга ҳар доим Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб туриши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу дуони айтардилар:
“Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Ушбу дуо Имом Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан