Саудия Арабистонининг шимолий-ғарбидаги чўлларга қор ёғди. Ҳаво ҳарорати эса нол даражадан ҳам пастга тушди. The National нашрининг ёзишича, Табук шаҳрининг атрофига, айниқса, кўп қор ёққан.
Совуқ об-ҳаво саудиялик ҳайдовчилар учун бир-мунча қийинчилик тўғдирди. Аммо маҳаллий аҳоли бундан жуда ҳам хурсанд. Улар қордан турли шакллар ясаб, қор бўрон ўйнашмоқда. Эсдалик учун қорга бурканган туялар билан ажойиб суратларга тушишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман", деб айтардилар.