#21oktyabr #davlat_tili
Ўзбекистон мусулмонлари идораси барчангизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда она тилимизга давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади!
Ҳар бир халқнинг тили ва маданиятининг ранг-баранглиги Аллоҳ таолонинг чексиз ҳикмати ва қудрати белгиларидандир. Она тили шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки аждодларимизнинг маънавий мероси, иймон-эътиқоди ва миллий ўзлигимиз гаровидир.
Маҳмуд Кошғарий ва ҳазрат Алишер Навоий сингари буюк мутафаккирларимиз сайқал берган бу бебаҳо неъматни асраб-авайлаш, унинг софлигини сақлаб келажак авлодларга етказиш – барчамиз учун ҳам қарз, ҳам маънавий бурчдир.
Она тилимизнинг нуфузи ва қадри ҳамиша юксак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзу баракага тўлсин!
Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати