Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Июн, 2026   |   7 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
22 Июн, 2026, 7 Муҳаррам, 1448

ТАЪЗИЯ

12.12.2019   6276   1 min.
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Султонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Жаноза намози 2019 йил 13 декабрь куни соат 11:00 да Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғида бўлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи – Навоий вилоятидаги Деггарон масжиди

22.06.2026   1611   1 min.
Исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи – Навоий вилоятидаги Деггарон масжиди

Навоий вилояти ҳудудида жойлашган қадимги Ҳазора қишлоғидаги меъморий ёдгорлик – Деггарон масжиди ВИИ–ИХ асрларда қурилган бино ўрнига ХI асрда бунёд этилган.

 

Бу Навоий вилоятида топилган масжидлардан энг қадимгиси. Кейинчалик, масжид, сопол қозон ясовчилар маҳалласи гузарида жойлашгани учун «Деггарон масжиди» деб номланган. Ўрта асрларда Ҳазора ўртача шаҳар сифатида машҳур эди. Ёнида эса бир канал қазилгани эски араб манбаларида зикр этилган. Шаҳар Бухоро воҳасининг «Улкан чўл» билан чегарасида қўриқлаш функцияларини бажарган ва «Кампир дувол» деб аталмиш эски фортификация тизимига кирган. 

 

Масжиднинг ташқи кўриниши куб шаклида, усти гумбазлар билан ёпилган, хона ичида пишиқ ғиштдан тўрт ғўла (устун) ишланган. Қолган девори хом ғиштдан тикланиб, юзаси пишиқ ғишт билан қопланган. Тўрт рукн – устун (диаметри 128 см) хонақоҳ ичини деворсиз тўққиз қисмга ажратган. Марказий қисми нисбатан йирикроқ гумбаз билан ёпилган. Бошқа қисмларга – бир томонидан деворга, қарши томонидан устунга таянтириб, яна саккизта кичик гумбаз ишланган. ХХ асрда масжиднинг жанубий ва шарқий деворларига тақаб синчкор айвон қурилган. Айвон устунида бинонинг 1910 йили қайта қурилгани қайд этилган. Кейинчалик айвонлари вайрон бўлган.

 

Деггарон масжиди – исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи сифатида меъморий ўзига хослиги ва содда салобати билан диққатга сазовор. 

Oyina.uz

Исломият даврининг Марказий Осиёда сақланиб қолган қадимий саждагоҳи – Навоий вилоятидаги Деггарон масжиди
Мақолалар