Таҳорат қилмасдан намоз ўқиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)-га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!» (Моида сураси, 6-оят).
Жаноби Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз мусулмонларга бундай насиҳат қилганлар: «Имконингиз қадар тозаликка риоя этингиз. Аллоҳ таоло тозаликни Ислом динига асос (пойдевор) қилди. Жаннатга фақат покизалар киради» («Жомиус-сағир», 1-жилд, 133-бет).
Мўмин намозни адо этишга киришишидан олдин баданини поклаши шарт. Бу таҳорат олиш, агар ғусл вожиб бўлса, ғусл қилиш ё маълум ўринларда таяммум қилиш билан бўлади. Кийими пок – қон, сийдик, тезак, йиринг каби нажосатлардан тоза бўлиши (дирҳам миқдоридан[1] кам теккан бўлса, макруҳ) лозим. Намоз ўқийдиган ўрни нажосатдан пок бўлиши зарур.
[1]* Дирҳам миқдори – 3,1 гр.
ЎМИ матбуот хизмати
Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.
Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.
Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати