Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2026   |   3 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2026, 3 Зулқаъда, 1447

ТАЪЗИЯ

11.07.2019   5396   1 min.
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Исломхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги “Орлот” жоме  масжидида жума намозидан  сўнг ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳеч ким ҳақли эмас!

20.04.2026   6656   1 min.
Ҳеч ким ҳақли эмас!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳеч ким билимсиз ёки нафсига эргашиб бошқалар гуноҳи ҳақида гапиришга ҳақли эмас. Чунки инсон ўз гуноҳлари учун жавобгар бошқаларнинг гуноҳлари учун эмас.

Мақолалар