Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Исломхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги “Орлот” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Имом Термизий ривояти).