Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:43
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
17 Декабр, 2025, ,

ТАЪЗИЯ

11.07.2019   4638   1 min.
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Исломхон Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги “Орлот” жоме  масжидида жума намозидан  сўнг ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

АНОР – ЮРАККА ШИФО, САРАТОНГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

15.12.2025   8472   1 min.
АНОР – ЮРАККА ШИФО, САРАТОНГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

"Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик)" (Анъом сураси, 99-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати