Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Октябр, 2025   |   8 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:52
Пешин
12:12
Аср
15:39
Шом
17:25
Хуфтон
18:38
Bismillah
30 Октябр, 2025, 8 Жумадул аввал, 1447

“Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар”

10.06.2019   4186   3 min.
“Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар”

Ҳунайн ғазотида баъзи ансорлар бир-бирлари билан кўришиб, “Аллоҳ таоло Расулини мағфират  қилсин! Одамларга ўлжадан бериб, бизни тарк этдилар. Ваҳоланки, қиличларимиздан қон томчилаб турибди” дея пичирлашдилар. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Ансорларнинг барчасини бир жойга тўпладилар. Макка аҳлидан узоқроқ жойга. Ансорларга хитоб қилдилар. Ҳис-туйғулар қоришган, мулойимлик қоришган, нафислик, нозиклик қоришган гапларни айтдилар. Истардимки, ҳар бир мусулмон у зот алайҳиссалом айтган ушбу гапларни ёдлаб олса. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Кейин:

“Эй ансорлар жамоаси, сизлар тарафдан менга етиб келган гап, қандай гап?! Олдингизга келганимда залолатда эдингиз, Аллоҳ сизларни мен сабабли ҳидоят қилмадими?! Тарқоқ эдингиз, Аллоҳ мен сабабли сизларни бир-бирингизга улфат қилмадими?! Фақир эдингиз, Аллоҳ мен сабабли сизларни бой қилмадими?!” дедилар. Улар “Ҳа, Аллоҳ ва Расули марҳаматли ва афзалдир!” дейишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Менга жавоб қайтармайсизларми, эй ансорлар жамоаси?” дедилар. Улар “Жавоб бердик, эй Расулуллоҳ” дейишди. “Ҳа, Аллоҳ ва Расули марҳаматли ва афзалдир!” дейишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Менга жавоб қайтармайсизларми, эй ансорлар жамоаси?” дердилар. Улар “Жавоб бердик, эй Расулуллоҳ” деб айтишарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, агар хоҳласангиз: “Сиз бизга ёрдамсиз ҳолда келдингиз, биз сизга ёрдам бердик, ёлғончи қилинган ҳолда келдингиз, биз сизни тасдиқладик, , фақир эдингиз, сизга мол бериб, бой қилдик!” – деб айтишингиз мумкин, шунда тўғри айтган бўласизлар ва сизларни ҳеч ким инкор этмайди!” – дедилар.  Ансорлар бу гапларни эшитиб баланд овозда: “Йўқ, барча яхшилик ва марҳамат Аллоҳ томонидан бўлди!” – деб юборишди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бироз тўхтаб, сўзларида давом этдилар: “Эй ансорлар, эй дўстларим! Мен маккаликларни Исломга кирсинлар, дея сийлаган дунёнинг арзимас матоҳини деб кўнглингиз оғридими?! Сизларга Исломингизни қолдирдим.

Эй ансорлар, у одамлар қўй ва туялар билан кетишларига, ўзларингиз эса Аллоҳ ва Расули билан уйга қайтишга рози бўлмайсизларми?! Аллоҳга қасамки, сизлар олиб қайтаётган нарса улар олиб қайтаётган нарсадан яхшироқдир.

Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ҳижрат бўлмаганида, мен ансорлардан бири бўлар эдим.

Одамлар устки кийимим бўлсалар, ансорлар танамга тегиб турадиган кийимимдирлар.

Одамлар бир томонга, ансорлар бошқа томонга юрсалар, мен ансорлар томонга юрган бўлар эдим.

Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар.

Аллоҳим, ансорларни, ансорларнинг фарзандларини ва фарзандларининг фарзандларини ҳам ўз раҳматингга олгин!”

Ансорлар бу мулойим, меҳр тўла, ажойиб сўзлардан соқоллари ҳўл бўлиб кетгунча йиғладилар. Ушбу хутба ва ундаги гаплар ҳар бир мусулмон фаҳмлаб, зеҳнига жо қилиши ва тез-тез такрорлаб туриши учун қанчалар муносибдир! Чунки, бу орқали Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нақадар нафис ва мулойимликларини ҳис этади.  

 

Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг мавъизасидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа)

30.10.2025   826   1 min.
Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа)

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари институти (IIQ) ҳамкорлигида “Имом Бухорий ва мусулмон оламида илм-фан (2025)” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. 
 

Форум Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ўртасида имзоланган англашув меморандумига асосан ташкил этилди.


Очилиш маросимида икки мамлакат ўртасидаги илмий-маънавий алоқаларни ривожлантириш, Имом Бухорий меросини чуқур ўрганиш ва унинг илмий аҳамиятини кенг ёритишга қаратилган ташаббуслар алоҳида таъкидланди.


Анжуман доирасида “Имом Бухорий мероси ва замонавий ислом тафаккури” ва “Ҳадисшунослик методологияси ва классик илмлар”, “Ҳадис, тафсир ва ахлоқий мулоҳазалар”, “Замонавий тадқиқотлар, рақамли гуманитар илмлар ва институционал таълим” мавзуларда илмий сессиялар ўтказилди. Унда олимлар Имом Бухорий асарларининг илмий асослари, жаҳон ҳадисшунослик мактабида тутган ўрни ва замонавий талқинлари ҳақида фикр алмашди.


Имом Бухорий асарларидаги маънавий қадриятларнинг бугунги таълим жараёнлари ва жамият ҳаётидаги аҳамияти, ислом илмларини ўқитишда рақамли технологиялардан унумли фойдаланиш имкониятлари, қўшма тадқиқотларни амалга оширишнинг долзарб масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди.


Анжуманнинг якуний қисмида илмий мулоқот натижалари сарҳисоб қилиниб, илмий тавсиялар қабул қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа) Имом Бухорий мероси – замонавий тадқиқотлар марказида (фотолавҳа)