Лайлатул Қадр кечаси хотиржам тун бўлади;
одамни лоҳас қиладиган даражада дим бўлмайди;
этни жунжиктирадиган совуқ ҳам бўлмайди;
ой худди чароғон нур таратиб тургандек, ёруғ бўлади;
Қадр кечаси кирадиган тонгда қуёш ўткир нурлари билан чиқмайди;
эрта тонгдан майин шабада эсиб туради;
ора-сира бир-икки томчи ёмғир томчилаб қўяди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مُرْنِي بِكَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيْتُ قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ قَالَ: قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجَعَكَ.
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди.
Шунда у зот:
«Аллоҳумма! фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш-шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айт. Уларни тонг оттирганингда ҳам, кунни кеч қилганингда ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман».
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи