Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Январ, 2026   |   15 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:33
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:29
Bismillah
04 Январ, 2026, 15 Ражаб, 1447

“Тилбатут талаба” асарида Рамазон таърифи

18.05.2019   35589   3 min.
“Тилбатут талаба” асарида Рамазон таърифи

Муфти ас-сақолайн Имом Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий  ҳазратлари ислом оламида беназир зотлардан биридир. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул ул-фиқҳ, луғат, адаб ва бошқа илмларда моҳир бўлиб, ушбу фанларга доир ўзидан қимматли асарлар қолдирган.

“Тилбатут талаба” асари шулардан бири бўлиб, ислом оламида илк фиқҳга оид энциклопедик китобдир. Китобнинг рўза бобида, Имом Насафий рамазон ва унинг луғавий ва истилоҳий маъноларини таърифлаб, ундаги маъноларнинг ҳикматини қуйидагича келтиради:

“رمضان” — ирмоз (إرماض) сўзининг ўзагидан ясалган бўлиб, унинг бир неча маънолари бор. Шулардан бири:

— “куйдириш” маъноси. Яъни, Рамазон рўзаси банданинг гуноҳларини куйдиради, уни ўчиради.

— “ўткирлаш”, “чархлаш” маъноси. Яъни, Рамазон қалбларни бу ойда ибодат ва яхшиликларни кўпайтиришга чархлайди, уни ўткирлайди.

— “кутиш”, “интизор бўлиш” маъноси. Яъни, бу ойда мўминлар Аллоҳ таолонинг савоб ва мукофотини интизор бўлиб кутади.

— “чарчатиш”, “ҳолдан тойдириш” маъноси. Арабларда “رمضت الظبي” ибораси мавжуд бўлиб, бу сўз кийикни овлаган овчига нисбатан ишлатилади. Унинг кўриниши қуйидагича:

— одатда кийик чаққон жонивор бўлиб, овчининг тўрига тушиши қийин. Уни овлаш учун, овчи унинг изидан тушади ва қизиб турган тошлоқ ерга уни ҳайдаб боради (араб диёрларида иссиқ қаттиқ бўлганидан, қум ва тошлоқ устида овқат тайёрлаш мумкин). Унинг устида кийикнинг туёқлари нозик бўлгани учун куяди, қавариб кетади ва тўхтаб қолади. Натижада, овчи уни осонгина қўлга киритади.

Рамазони шарифнинг бундай номланишидаги ҳикмат шуки, мўмин киши Аллоҳ таоло томонидан бу ойда рўза тутиш ва кечаларини қоим қилишга буюрилади. Кундузи рўзадор бўлиб, оч қолади, чанқайди, чарчайди. Кечаларини бедор ўтказиб ҳолдан тойади, кучи кетади. Натижада, шаҳват-у лаззатларига берилишидан тўхтайди ва ўзини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога батамом топширади. Яъни, Рамазон ойи бамисоли қизиб турган тошлоқ бўлиб, унинг устида мўмин киши ўзининг Аллоҳ таолонинг бандаси ва қули эканлиги тан олади ва У зотга ўзини топширади”.

Бундан кўриниб турибдики, Рамазони шариф савобу мукофотларга тўла ва ғанимат билишга ҳақли ойдир. Зеро, бу ойда Қуръони карим нозил бўлган, унда минг ойдан афзал Қадр кечаси бор. Энг асосийси, ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи эканлиги ва унда қилинган ибодатнинг савобини Ўзи беришини таъкидлаган.

Аллоҳ таолодан бу ойнинг шарофатидан тўла манфаат олган ҳолда, Ўзининг ва Расули (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг розилигини топиб, онадан туғилган кундагидай гуноҳлардан покланиб чиқишимизни насиб айласин!

 

Халилуллоҳ ЮСУФ

Тошкент ислом институти 

талабаси

 

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар

Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+)

25.12.2025   18071   1 min.
Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+)

Наманганда «Инсон қадри» китоби тақдимоти ва соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 


Наманган шаҳридаги тақдимот маросимида Мусохон домла Аббосиддинов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг янги асари мазмун-моҳиятини таҳлил қилдилар. Сўзга чиққанлар китоб жамиятда меҳр-оқибат ва одоб-ахлоқ туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим дастуриламал бўлишини таъкидладилар.


Шунингдек, тадбир доирасида вилоят ва туман бош имом-хатиблари учун янги дизайндаги махсус либослар тақдим этилди.

Тадбир якунида йил давомида энг фаол бўлган имом-хатиб ва отинойиларга ташаккурномалар топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+) Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+) Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+) Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+) Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+) Наманганда китоб тақдимоти ва йил сарҳисоби ўтказилди (фото+)