Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Октябр, 2026   |   6 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:18
Қуёш
06:37
Пешин
12:08
Аср
15:56
Шом
17:44
Хуфтон
18:58
Bismillah
17 Октябр, 2026, 6 Жумадул аввал, 1448

Саҳарлик суннатдир

11.05.2019   39825   1 min.
Саҳарлик суннатдир

Саҳар пайти туриб, кундузи рўза тутиш ниятида еб-ичиш саҳарликдир. Саҳарлик қилиш мустаҳабдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳарлик қилишга кўп тарғиб этганлар. Бир ўринда саҳарликнинг баракаси, фазилатини  эслатиб: “Саҳарлик қилинг, саҳарликда барака бор”, деган бўлсалар (Муттафақун алайҳ), бошқа бир ўринда: “Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қилади”, деганлар (Табароний ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Ҳатто қорни тўқ, бирор нарса ейишга у қадар эҳтиёжи йўқ киши ҳам ҳеч қурса сув ичиб олиши яхшидир. Бу билан у суннатга эргашган бўлади.

Пайғамбаримиз рўзани саҳарлик қилмай, улаб тутишдан қайтарганлар. Аммо саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмай рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади.

Саҳарликни тонгга яқин қилиш афзал. Фақат тонг кириб қолгунгача кечиктирмаслик керак. Чунки субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Саҳарликни вақти ўтиб кетганига гумон қилинадиган пайтга қадар кечиктириш тахримий макруҳ саналади (“Фатовои Ҳиндия”).

Саҳарлик қилиб бўлгач: “Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”, деб дуо қилинади.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан кун ботгунгача тутишни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Ориф ТОЛИБ

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

16.10.2026   40044   1 min.
Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.

Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.

Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди Дин ва жамоат етакчилари учун замонавий медиа бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди
Янгиликлар