Набавий қайтариқлар (3 қисм)
25.12.2024
1459
1 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:
- Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар.
- Ҳажр (аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).
- Янги тиллани эски тиллага сотишдан қайтардилар.
- Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.
- Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.
- Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.
- Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Изоҳ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар).
- Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.
- Закарни ўнг қўл билан ушлашдан қайтардилар.
- Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтардилар.
- Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ