Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Қулоқларингизга ишонманг!

25.02.2019   5583   2 min.
Қулоқларингизга ишонманг!

Олимларнинг таъкидлашича, инсон мияси қулоқ орқали секундига 16 герцдан тортиб 20 000 герцгача бўлган частотали таранг-сиқиқ тўлқинларни қабул қилади. 16 герцдан паст бўлган товушларни инфратовушлар дейилиб, табиий ҳолда одамлар бу товушларни эшитиш имкониятига эга эмас. Агар инсон шу тўлқинларни эшита олганида, ўз юраги орқали ўтаётган қон ҳамда тана мускулларининг овозини эшитар эди. Бу эса инсониятни узлуксиз азобда яшашига сабаб бўларди. Тадқиқотлар натижасига кўра, агар инсон 7 герц частотали тўлқинларни эшитса, дарҳол вафот этар экан.

Шунингдек, инсон 20 000 герцдан ортиқ частотали тўлқинлар, яъни ультратовушларни ҳам эшита олмайди. Бордию мазкур товушларни эшита олганида, сайёрамизнинг Қуёш атрофида айланишида содир бўладиган товушларни, фазодаги турли портлашларни ҳамда қабрларда азобланаётган маййитларнинг овозларини ҳам эшитиш имконияти пайдо бўларди.  

Ҳа, азизлар! Аллоҳ таоло биз бандалари учун она заминимиз бўлган Ерда барча қулайликларни, ҳатто миямиз қабул қиладиган товушларни ҳам меъёрлаштириб қўйган. Бу Унинг бизга ато этган улкан раҳматидир!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 

 قُلْ بِفَضْلِ اللّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُواْ هُوَ خَيْرٌ مِّمَّا يَجْمَعُونَ

“Сен: “Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, деб айт”. (Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсанд бўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.) (Юнус сураси, 58-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг Каломи ҳамда биз учун манфаатли бўлган овозларни эшитишни насиб этсин!

 

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Иминжонов тарйёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

14.08.2026   75100   1 min.
ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

Президентимиз 2021 йилда "Бугунги Ўзбекистон – бу ҳали том маънодаги, биз орзу қилаётган, интилаётган янги Ўзбекистон эмас" деган эди. Бу иқрор ислоҳотни тайёр ғалаба сифатида кўрсатишдан кўра масъулиятлироқ. Чунки мавжуд камчиликни тан олмаган давлат уни тузатиш учун ҳам чора изламайди.
Бу гал биз назарда тутаётган "йўл" сўзи шунчаки метафора эмас. Гап мамлакатнинг қишлоқ йўлларидан тортиб, халқаро автомагистралигача, темир йўлларидан метрогача, ҳаво қўналғасидан транзит йўлагигача бўлган ҳаракат тизими ҳақида боради. Аниқроғи, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон транспорт тафаккурига олиб кирган энг муҳим янгилик – йўлни алоҳида қурилиш объекти эмас, инсон, иқтисодиёт ва давлатни ҳаракатга келтирадиган яхлит тизим сифатида кўра бошлагани ҳақида.


Газетани юклаб олиш

Абдулҳамид Мухторов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
"Зиё" медиа маркази директори
 

Манба: "Янги Ўзбекистон" газетаси 2026 йил 14 август, 164-сон

МАҚОЛА