Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Феврал, 2026   |   4 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:10
Пешин
12:42
Аср
16:21
Шом
18:08
Хуфтон
19:20
Bismillah
21 Феврал, 2026, 4 Рамазон, 1447

28 октябрдан дастлабки Умра рейси амалга оширилади

25.10.2018   7305   1 min.
28 октябрдан дастлабки Умра рейси амалга оширилади

Бугун, 25 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Ҳаж ва Умра сафари тўғрисида” оммавий-ахборот воситалари учун брифинг ўтказилаётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Брифингда айтилганидек куз мавсумидаги Умра зиёратининг дастлабки рейси жорий йилнинг 28 октябрь куни амалга оширилади.

Маълумот учун, Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари) миқдорда арзон бўлишига эришилди. (Тошкент – Жидда – Тошкент авиачиптаси нархи 5 096 000 сўм).

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Кенг тарқалган шубҳаларга раддия

20.02.2026   2201   2 min.
Кенг тарқалган шубҳаларга раддия

Сохта салафийлар шундай даъво қилишади: "Ашъарийлар ва мотуридийлар "Аллоҳ макон ва томондан беҳожатдир" дейишади. Агар ҳеч бир макон ва томонда бўлмаса, Аллоҳ умуман йўқ бўлиб қолади. Демак, улар йўқ зотга, яъни умуман мавжуд бўлмаган илоҳга ибодат қилишар экан-да!"

Эътибор беринг улар бу ерда калом илмини ишлатишяпти.

– Келинг, аввало, калом илмига оид бу икки атамани кўриб чиқамиз:

• «Макон» (المكان) – бу жисм (الجسم)нинг узунлиги, кенглиги ва баландлиги билан тавсифланган бўшлиқ.

• «Томон» (الجهات) – бу икки объект орасидаги нисбий тушунча, агар бу икки объект бўлмаса, бу нисбийлик ҳам йўқ.

Калом илми, Қуръон ва ҳадис матнларидан маълумки, Аллоҳ бор эди ва У билан бирга ҳеч нарса йўқ эди, яъни: олам (العالم): инсонлар, жинлар, фаришталар, ҳайвонлар ва ўсимликлар олами, Ер, осмонлар, Арш ва бошқа ҳамма нарса Аллоҳ борлигида мавжуд бўлмаган. 

Шундай қилиб, агар У зотдан макон ва томонни инкор қилиш Унинг мавжудлигини инкор қилишга олиб келса, демак, бу мантиққа кўра, олам яратилишидан олдин Аллоҳ ҳам йўқ бўлгани келиб чиқади.

— Иккинчидан, ниманидир пайдо қилиш учун макон ва томон бўлиши шарт эмас. Масалан:

1. Зайд Макка шаҳрида яшайди.
2. Макка Арабистон ярим оролида, яъни Ерда жойлашган. 
3. Ер Қуёш тизимида жойлашган.
4. Қуёш тизими «Сомон йўли» галактикасида.
5. Сомон йўли коинотда жойлашган.

Лекин коинот қаерда жойлашган? Ҳеч қаерда. Шундай экан, биз коинот мавжуд эмас, деб айта оламизми? Табиийки йўқ.

Хулоса, "салафийлар"нинг юқоридаги даъволари мутлақо асоссиздир.
 

Кўкалдош ўрта махсу ислом билим юрти ходими

Рустам Охунжонов тайёрлади

МАҚОЛА