Қаффол Аш-Шоший номи билан машҳур бўлган Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аш-Шоший (904-976) – ислом олими, муҳаддиси ва тилшуносидир. У Ҳазрати Имом номи билан таниқли бўлган.

Қаффол Аш-Шоший машҳур мусулмон илоҳиётчилари ва олимлари Имом ал-Бухорий ва Муҳаммад ат-Термизийларнинг шогирди ва маънавий вориси ҳисобланган. Мусулмон динига чуқур эътиқод қилган олим Маккани бир неча бор зиёрат қилган. Вафотидан сўнг Тошкентда унинг қабри устида мақбара барпо этилган бўлиб, у ҳозирга қадар мусулмонлар томонидан зиёрат қилинади.
Қаффол Аш-Шошийнинг асарлари бугунда ҳам қайта нашр этилмоқда. 2007 йилда Байрутнинг Dar al-Kutub al-‘Ilmiyah (Ливан) нашриёти томонидан ислом фиқҳи бўйича “Маҳасину шариат” китоби чоп этилди.
Мақбаранинг 10-асрга оид биринчи биноси ҳам сақланиб қолган. Сағана бирламчи шаклида сақланмаган.
Мақбара бу шаклда хоннинг ўша пайтдаги меъмори Ғулом Ҳусайин томонидан 1542 йилда қурилган. У асимметрик гумбазсимон мақбара – ҳонақодан иборат. Ҳонақо зиёратчиларга турар жой сифатида ҳам беришга мўлжалланган. Мақбаранинг ёнида Қаффол Шошийнинг издоши бўлган Хожа Аҳрор яшаган уй ҳам сақланиб қолган.
Ушбу ёдгорлик катта тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлиб, Ҳазрати Имом мажмуи таркибига киради.
2007 йилда мақбара қайта таъмирланган.
Манзил: Зарқайнар кўчаси, Чорсу бозоридан шарқда, Ҳазрати Имом майдони яқинида.

Кийиниш талаблари: Ўзбекистонда аёллар диний диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишда тананинг очиқ қисмларини (елкалар, орқа ва оёқлар) ёпиб юриши мақсадга мувофиқ.
Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.
Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...
Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
Акбаршоҳ РАСУЛОВ