Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Октябр, 2026   |   19 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:52
Пешин
12:12
Аср
15:39
Шом
17:24
Хуфтон
18:38
Bismillah
30 Октябр, 2026, 19 Жумадул аввал, 1448

Айб кимда?

04.09.2018   19633   1 min.
Айб кимда?

Бир киши хотини олдингидай яхши эшитмаётганини пайқаб қолди. Бундан ташвишга тушди, балки қулоғига махсус эшитиш ускунаси тақиши керакдир деб ҳам ўйлади. Шундай мулоҳазалар билан дўхтир ҳузурига йўл олди. Ҳар ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашган яхши-да.
Унинг арзини тинглаган шифокор бир синов усулини ўргатди:
– Хотинингиздан қирқ қадам нарида турасиз, одатдаги суҳбат товушида гапириб кўрасиз. Агар эшитмаса, масофани ўттиз қадамга қисқартирасиз. Яна бўлмаса, йигирма қадам. Хуллас, сизни эшитгунча яқин бораверасиз.
У бу тажрибани ўша кун оқшомдаёқ қўллашга киришди. Хотини ошхонада куймаланиб юрганини кўргач, қирқ одим нарига борди-да:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз? – деди.
Жавоб йўқ. Одам масофани ўттиз қадамга қисқартириб, саволини қайтарди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Яна жавоб йўқ. Энди йигирма метр масофада туриб сўради:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Наҳотки! Яна жавоб бўлмади-ку!
Эр ошхона эшиги яқинига келди-да, сўровини тағин такрорлади:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Тавба-тавба! “Нима бало, аёлимнинг қулоғи том битганми?!” деб ўйлади у. Бу сафар хотинига жудаям яқин келди:
– Онажониси, бугун кечки овқатга нима пиширяпсиз?
Ва ниҳоят шу гал аёли жавоб берди:
– Дадажониси, бешинчи марта қайтаряпман: ош дамлаяпман, ош.
Биз кўпинча муаммони қаршимиздаги кишилардан ахтарамиз. Балки айб ўзимиздадир. Буни эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқил одамнинг энг устун жиҳатларидан бири бошқаларнинг эмас, ўзининг нуқсонларини ўйлаши ва уларни тўғрилашидир.


Ориф Толиб

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Видеолар

MuslimNews — 27.10.2026 ХОРАЗМДА МАЪРИФАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ БАЙРАМИ

28.10.2026   23057   1 min.

Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти вакиллигининг янги биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида республика имом-хатибларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Шунингдек, юртимиз бўйлаб соҳада эришилган натижалар сарҳисоб қилинди...

Неъмат Мусаев
Дилшод Маҳкамов


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Видеолавҳалар