Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Март, 2026   |   15 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:53
Пешин
12:40
Аср
16:32
Шом
18:21
Хуфтон
19:33
Bismillah
04 Март, 2026, 15 Рамазон, 1447

Ҳаж-2018 мавсуми якунланди

24.08.2018   5162   1 min.
Ҳаж-2018 мавсуми якунланди

Макка ва Мадина шаҳарларида жорий йилги ҳаж мавсуми жиддий, нохуш ҳодисаларсиз якунига етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мино водийсида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

Зиёратчиларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки фуқаро мудофааси ва куч тузилмаси ходимлари ҳам жалб этилди. Мавсум давомида офтоб уриши ва қаттиқ чарчаш туфайли тиббий ёрдам сўраб 10 мингта мурожаат бўлди.

Жорий йилда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун 2 миллиондан ортиқ киши келди. Улардан 90 фоизи бошқа мамлакатлардан келган, дея хабар бермоқда “Россия 24”га таяниб Azon интернет нашри.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари: Ёмғир ёғаётганда

20.02.2018   6712   1 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари: Ёмғир ёғаётганда

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғаётганда: “Аллоҳумма соййибан нафиъан”, (Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

 

Мақолалар