Макка ва Мадина шаҳарларида жорий йилги ҳаж мавсуми жиддий, нохуш ҳодисаларсиз якунига етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мино водийсида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
Зиёратчиларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки фуқаро мудофааси ва куч тузилмаси ходимлари ҳам жалб этилди. Мавсум давомида офтоб уриши ва қаттиқ чарчаш туфайли тиббий ёрдам сўраб 10 мингта мурожаат бўлди.
Жорий йилда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун 2 миллиондан ортиқ киши келди. Улардан 90 фоизи бошқа мамлакатлардан келган, дея хабар бермоқда “Россия 24”га таяниб Azon интернет нашри.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномани @muslimqabulbot Telegram боти орқали юклаб олишлари мумкин.
Рухсатномани олиш тартиби:
@muslimqabulbot Telegram ботига кирилади;
Тегишли майдонларга паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами киритилади;
Тайёр бўлган имтиҳон рухсатномаси юклаб олинади.
Муҳим эслатма:
Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган ёки белгиланган вақтдан кечиккан абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура босқичига ҳужжат топширган ва араб тили бўйича тегишли сертификатга эга абитуриентлар чет тили фанидан тест синовларидан озод этилади. Улар фақат жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган ижодий имтиҳонда иштирок этадилар.
Қабул бўйича расмий манба: