Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Июл, 2026   |   16 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:54
Пешин
12:29
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:45
Bismillah
01 Июл, 2026, 16 Муҳаррам, 1448

Аёл - эркак учун таскин ва либос

18.08.2018   11778   1 min.
Аёл - эркак учун таскин ва либос

Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир (Рум сураси, 21-оят).

-------------------
- Аллоҳ таоло аёлни эркакнинг таскин топиш манбаи қилиб яратди.

- Аллоҳ таоло аёлни эркак каби инсон қилиб яратди.

- Аллоҳ таоло эркак-аёл ўртасига меҳру муҳаббатни солиб қўйди.

- Буларнинг бари тафаккур қиладиган ишдир.

- Аллоҳ таоло аёлни эркакнинг таскин топиш манбаи қилиб қўйгани, уни эркак каби инсон қилиб яратгани, эркак-аёл ўртасида иноқлик ва меҳрибонлик солиб қўйгани Унинг борлигига, бирлигига далолат қиладиган белгилардан, аломатлардан биридир.

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қилинмаган ишга ҳақ олиш

01.07.2026   1168   1 min.
Қилинмаган ишга ҳақ олиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Директоримиз менга 15 соат дарс ёзган. Лекин мен 10 соат дарс ўтаман. Директор ўтилмаётган 5 соатнинг пулини менга берасиз, мен у пулни мактабнинг турли тўловларга ишлатаман, деди. Унинг бу гапи қанчалик рост билмайман. Шу вақтгача унинг айтгани бўйича 5 соатнинг пулини унга бериб келяпман. Директорнинг ортиқча иш соати ёзиб, пулини олиши ҳалолми, менинг бу ишга рози бўлганим-чи?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу иш ўзганинг ҳақини ноҳақ ўзлаштириш бўлиб, буни Аллоҳ таоло Ўз каломида очиқ-ойдин тақиқлаган:

﴿وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ﴾

“Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди” (Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти).

Директорингизнинг мактаб чиқимларини рўкач қилиб олаётган пуллари ҳалол эмас. Дарҳол бу ишни тарк этиб тавба қилиши, сизга ўтадиган дарс соатларингизни тўғри ёзиши лозим.

Сизнинг унинг таклифига рози бўлишингиз ҳам гуноҳ саналади. Чунки шариатимизда маъсиятларга ёрдам бериш ҳам гуноҳ саналади. Шунинг учун сиз унга қилаётган ишини хато эканини бир иложини қилиб тушунтиринг ва бу иш унинг бошига дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан мусибатлар олиб келишини айтинг. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар