Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Октябр, 2026   |   17 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:30
Қуёш
06:49
Пешин
12:12
Аср
15:42
Шом
17:27
Хуфтон
18:41
Bismillah
28 Октябр, 2026, 17 Жумадул аввал, 1448

Чаён

02.08.2018   20623   1 min.
Чаён

Ҳосид ҳар куни кимнидир чақиб турмаса, ҳасад қилмаса туролмайди. Бу шундай дардки, ўзи бировга қишда қор бермайди, ўзгалар берганини эса кўролмайди. Гоҳо ўзига-ўзи ҳасад қилур, бу дардга уни кибру ҳаво солур. Ҳасад заҳрини солишга кимса топилмаса, ўзини-ўзи чақур. Нақадар аянчли!

Дунёда юрак хасталигидан оғриганларнинг аксари ҳасад сабаб ушбу дардга йўлиқади, ёруғ олам нурига ҳасад-ла боқиб, жон таслим қилади.

Аллоҳнинг қудрати билан чаённинг болалари ўз оналарини еб каттарар экан. Ҳасад ҳам, ҳасадчини еб битирар экан.

Эй азиз фарзанд! Ўзингни ҳасаддан сақла, ҳа­сад шундай дардки, у гўё аччиқ алаф кабидир, у алаф асалга қўшилса, унинг таъми ва рангини бузади. Ҳасад қалбнинг ва имоннинг кушан­да­сидир. Бу дунёда ҳавас билан яшагин, ҳасад би­лан эмас. Шунда орзуингдаги бахтга эришасан.

Илону чаёндек чақма ҳар кимни,

Боласи чаённи ейди қилиб ем.

Қалбингда тўпласанг лим-лим ҳасадни,

Бир кун келиб, ўзинг йиғлайсан юм-юм.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухоро вилоятида жойлашган диний таълим муассасаларининг АРМ ходимлари билан ўзаро тажриба алмашинув ташкил қилинди

26.10.2026   15313   1 min.
Бухоро вилоятида жойлашган диний таълим муассасаларининг АРМ ходимлари билан ўзаро тажриба алмашинув ташкил қилинди

Мир Араб олий мадрасаси Ахборот-ресурс маркази ходимлари Тўрахон Музрабов “Мир Араб” мадрасасига ҳамда Зарина Мўминова “Жўйбори Калон” аёл қизлар мадрасаларининг Ахборот-ресурс маркази фондида бўлишди.

Мир Араб мадрасаси АРМ бўлими раҳбари Мусо Саитов ҳамда  “Жўйбори Калон” аёл қизлар мадрасаси АРМ бўлими бош мутахассиси Гулшан Шомуротовалар Олий мадраса ходимларига ўз таълим муассасаси кутубхоналарида яратиб берилган шарт-шароитлар, янги адабиётлар билан бойитилиб борилётгани ҳамда бўлимда олиб борилаётган ҳужжат ишларини таништириб ўтдилар.

Сўнгра Олий мадраса ва икки таълим муассасаси АРМ ходимлари кутубхоналар фаолиятини ўзаро тажриба ва амалий ҳамкорлик асосида ривожлантиришга, талабалар  ушбу кутубхоналарда мавжуд адабиётлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ишларини амалга ошириш тўғрисида келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари