Ҳосид ҳар куни кимнидир чақиб турмаса, ҳасад қилмаса туролмайди. Бу шундай дардки, ўзи бировга қишда қор бермайди, ўзгалар берганини эса кўролмайди. Гоҳо ўзига-ўзи ҳасад қилур, бу дардга уни кибру ҳаво солур. Ҳасад заҳрини солишга кимса топилмаса, ўзини-ўзи чақур. Нақадар аянчли!
Дунёда юрак хасталигидан оғриганларнинг аксари ҳасад сабаб ушбу дардга йўлиқади, ёруғ олам нурига ҳасад-ла боқиб, жон таслим қилади.
Аллоҳнинг қудрати билан чаённинг болалари ўз оналарини еб каттарар экан. Ҳасад ҳам, ҳасадчини еб битирар экан.
Эй азиз фарзанд! Ўзингни ҳасаддан сақла, ҳасад шундай дардки, у гўё аччиқ алаф кабидир, у алаф асалга қўшилса, унинг таъми ва рангини бузади. Ҳасад қалбнинг ва имоннинг кушандасидир. Бу дунёда ҳавас билан яшагин, ҳасад билан эмас. Шунда орзуингдаги бахтга эришасан.
Илону чаёндек чақма ҳар кимни,
Боласи чаённи ейди қилиб ем.
Қалбингда тўпласанг лим-лим ҳасадни,
Бир кун келиб, ўзинг йиғлайсан юм-юм.
ЎМИ Матбуот хизмати
Шу йил 13 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Малайзиянинг Ал-Бухорий халқаро университети ҳамкорлигида бир гуруҳ ёшлар Малайзияда таълим оладиган бўлишди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган маросимда Диний идора раҳбарияти номидан раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, хорижга отланаётган ёшларга маслаҳатлар бериб, муваффақият тилаб, ҳақларига дуолар қилди. Уларга она Ватанни қадрлашга ундовчи, маънавиятни оширувчи адабиётлар ва буклетлар ҳадя қилинди.
Тадбирда талабалар ва уларнинг ота-оналари шундай шароитлар қилиб бергани учун давлатимиз Раҳбарига ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдиришди. Ёшлар келгусида астойдил таълим олиб, билдирилган ишончни оқлашга, малакали мутахассис бўлиб, юртимиз корига ярашга ваъда беришди.
Халқаро университетда ўқиш бахтига муяссар бўлганлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Малайзияга кузатилди.
Маълумот ўрнида, Ал-Бухорий халқаро университети бугунги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан келган 1500 га яқин талабага бизнес бошқаруви, халқаро алоқалар, иқтисодиёт, ислом молияси, педагогика каби йўналишларда таълим бериб келмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати