Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Май, 2026   |   18 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:44
Қуёш
05:15
Пешин
12:25
Аср
17:19
Шом
19:29
Хуфтон
20:54
Bismillah
06 Май, 2026, 18 Зулқаъда, 1447

13.07.2018   3512   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди

06.05.2026   614   1 min.
Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди

Шу йил 5 май куни Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ва Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Хаттотлик санъати: анъана ва маҳорат” мавзусидаги халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – хаттотлик санъатининг тарихий ва маънавий аҳамиятини кенг тарғиб этиш, қўлёзма меросни ўрганиш, шунингдек, замонавий илмий ёндашувлар асосида ушбу йўналишни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Семинар-тренинг доирасида қатор нуфузли маҳаллий ва халқаро олимлар, хусусан, покистонлик профессор Ориф Навшоҳий ҳамда “Muslim Institute” ташкилоти раиси Султон Аҳмад Али иштирок этиб, ислом цивилизациясида хаттотликнинг ўрни ва ноёб манбаларни тадқиқ этиш усуллари ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллий олим ва мутахассислардан Абдуғаффор Раззоқов, Комилжон Раҳимов ҳамда хаттотлар Давлат Сафаров ва Умиджон Муқимовлар санъатнинг тарихий илдизлари ва амалий аҳамияти юзасидан фикр алмашди.

Юқори илмий-амалий руҳда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, хаттотлик санъатига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди Бухорода хаттотлик санъати бўйича халқаро семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари