frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Сафардаги ҳодиса.....

10.07.2018   7775   3 min.
Сафардаги   ҳодиса.....

Бир йигит бемор ётган қариндошининг ҳолидан хабар олиш мақсадида йўлга чиқибди.Қўлида иккита нон,мева-чеваси бор.

Бирмаҳал,тутзор бўйлаб секин кетаётганида тут тагида йиғлаб ўтирган бир кимсага кўзи тушибди.

Йиғлаб ўтирган ул кимсанинг ҳоли абгор,соч-соқоли ўсган,хароб.

Бу ҳолатга бефарқ бўлиб ўтиб кетишни истамаган софдил йигит ўша бечорадан гап нимадалигини сўрабди.Шунда ҳалиги бечора:

"Аҳволим ёмон биродар! Ейишга ноним,ичишга сувим йўқ! Ўзим эса ўрнимдан туролмайман!Агар қўлингдан келса нон сув бер,уйимга элтиб қўй!..."  дея жавоб берибди.

Ноилож қолган йигит "Кел,шу бечораҳолнинг ҳожатини чиқариб кетақолай" дея рози бўлибди.

Хуллас,йигит ўша бечорага қўлидаги нон-мевасидан берибди.Елкасидан тутганча унинг айтган манзили бўйлаб орқага қараб кетаверибди.

Йўл юришибди.Узоқ далалар-у,кенг яйловлардан ҳам ўтишибди.Йўл юравериб кунни ҳам кеч қилишибди.Бу орада иккови ҳам қизғин суҳбат қурар,йигитнинг эса ҳатто нима мақсадда йўлга чиққани ҳам ёдидан кўтарилибди.

Хуллас иккови кетаверибди.Ҳар замон,ҳар замонда иккови хахолаб кулишар,гўё шу йўл бахона минг йиллик қадрдонга айланишганди улар.

Бир маҳал уларнинг олдидан қўлида овқат кўтарган ёш бола чиқиб қолибди.

Буни кўрган ҳалиги бечораҳол, йигитга қарата:"Оғайни қорин ҳам жуда очди-ку,кел шу боланинг овқатини тортиб олайлик!" дея қистабди.Йигит бошида кўнмабди,аммо боядан бери бирга келаётган "қадрдони" қўйавермагач ноилож болакайдан овқатини тортиб олибди...

Мана иккови яна йўл юришарди.Бу орада қоринлари тўқ,турли мавзуларда тинмай гаплашишарди.Бир маҳал уларнинг олдидан йўл четида жимгина ётган ит чиқиб ҳалиги бечораҳолнинг жазаваси тутибди ва йигитга тезда ўша итни ўлдиришини айтибди.Йигит бошида кўнмабди."Бегуноҳ итда нима айб?" дея рози бўлмабди.Аммо ўша ит бечораҳолга қарата акиллай бошлагач "қадрдонини" ҳимоя қилиш мақсадида йигит ноилож итни ўлдирибди.Йигитнинг бу ишидан ўша бечораҳол қадрдони шундай хурсанд бўлибдики,унга чўнтагидан қуритилган беҳи чиқариб берибди:"Олақол дўстим! Мени етаклаб келаётганинг,қорнимни тўйғизганинг ва  барча айтганларимни қилганинг учун" дебди.

Хуллас яна йўлга тушибдилар....Бир маҳал сал нарироқдан нурга ўхшаш нарса пайдо бўлиб,кўзни қамаштирибди.Йигит бечораҳол қадрдонини ерга ўтказиб ўзи секин нур томонга борибди.Бориб қараса нур бўлиб кўринган нарса одам экан! Одам бўлганида ҳам Қори-Мулла Қори бобо экан! Қори бобони кўриши билан йигит унга салом бериб,бошидан ўтган ҳамма нарсани айтиб берибди.Шунда Қори бобо ўша бечораҳолни кўриш учун сал нарироқ юрган экан....Воажаб ўша юролмайдиган бечораҳол кўздан ғойиб бўлибди.....

Кейин эса Қори бобо йигитдан ўша бечораҳол берган беҳини сўрабди.Йигит чўнтагига қўлини тиқибдида қўлига илинган нарсани кўриб кўнгли айниб кетибди...

Ҳа,ўша куни йигитнинг омади келиб,қаршисидан Қори бобо чиқиб қолди.Йўқса,ўша  "қадрдон" ЖИН оғайниси уни янада даҳшатлироқ ишларга ундаган бўлармиди?!...

Шундан сўнг йигит йўлга чиқса бетаҳорат юрмайдиган бўлди......

 

 

 

                                                                          Шерзод  Хайдарбеков.....

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳаси вакилларининг B2B форматидаги учрашуви бўлиб ўтди

14.09.2026   8911   1 min.
Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳаси вакилларининг B2B форматидаги учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон ва Покистоннинг Карачи шаҳри туристик бизнеси вакиллари иштирокида B2B форматидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги бевосита алоқаларни кенгайтириш, янги туризм маҳсулотларини яратишга бағишланган тадбир “Centrum Air” авиакомпанияси томонидан ташкил этилди. Учрашув Тошкент–Карачи йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши муносабати билан “FAM Trip” таништирув тури доирасида ўтказилди.

Жорий йилнинг 10–12 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида Карачи туризм бизнесининг 10 нафар вакили Ўзбекистонга келди. Делегация Тошкент ва Самарқанднинг тарихий, маданий ва диққатга сазовор сайёҳлик масканлари ҳамда мамлакатнинг замонавий туризм инфратузилмаси билан танишди.

B2B форматидаги учрашувда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари тақдимоти ўтказилди. Унда Покистон бозорида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивани қамраб олувчи тарихий-маданий йўналишлар, Буюк Ипак йўли йўналишлари, гастрономик, экологик ва зиёрат туризмини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари қўшма турпакетларни ишлаб чиқиш, янги йўналишларни шакллантириш ҳамда Ўзбекистон ва Покистон бозорларида туристик маҳсулотларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, Карачи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши туризм йўналишлари, жумладан, “Карачи–Тошкент–Самарқанд” йўналишини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади ва келгусида Ўзбекистоннинг бошқа сайёҳлик марказларини ҳам қамраб олиш имконини беради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари