Ҳидоят Қуръонда баъзи ўринда Аллоҳ таолога нисбат қилинган:
فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ
“Аллоҳ имон келтирганларни улар ихтилоф қилган нарсалар (ичи)дан Ўз изни (илми) билан ҳидоят сари йўллади”[2] ояти каби.
Баъзи ўринда эса Қуръонга нисбат қилинган:
“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур”[3] ояти каби.
Баъзи ўринда эса Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилади:
“Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан”[4] ояти каримасига ўхшаш.
Ҳидоят Қуръонда бир неча хил кўринишда ворид бўлган. Ҳидоятнинг биринчи тури умумий тирик ва жонсиз мавжудотлар учун бўлган ҳидоят. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни сўзида Фиръавнга хитоб қилиб:
قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى
“(Мусо) айтди: «Раббимиз ҳар бир нарсага ўз яратувчилигини ато этиб (кўрсатиб), сўнгра (уни) тўғри йўлга йўллаган зотдир”[5], - дейди. Яъни Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг ўзлари собит турадиган хилқатларини берган, ҳар бир аъзога ўзининг шаклини ва ҳайъатини берган, ҳар бир мавжудотни ўзига хос хилқатини бериб, сўнг ўз хилқатларига лойиқ бўлган амалларга бошлаб қўйган Зотдир. Ҳидоятнинг бу тури, ўз иродаси билан манфаатни жалб қилиб, зарарни даф қиладиган ҳаракатланувчи жонли нарсаларнинг ҳидоятини ҳам, мусаххар жонсиз нарсаларнинг ҳидоятини ҳам ўз ичига олади. Барча жонли нарсаларнинг ҳидояти бор, гарчи уларнинг навлари ва турлари бошқача бўлса ҳам.
Ушбу оятни Фахрур-Розий ўзининг "Мафатиҳул ғайб" номли тафсир китобида қуйидаги гапни келтиради: “Агар сиз асаларининг олти бурчакли уйининг ясашидаги ажойиботларига ва ҳар турлик ҳашаротларнинг ўзларига керак бўлган нарсаларга йўл топишидаги ажойиботларга назар солсангиз шунда буларнинг барчасини барча нарсаларни билгувчи, барча ишларни тадбирни қилгувчи Зотнинг илҳомисиз ҳеч қачон имкони йўқлигини тушунган бўлардингиз”.
Аллоҳ таоло барча махлуқотларга уларни куч қувватларини сақлаб турувчи таом, шароб, кийим, жуфтларни неъмат қилиб бериб, улардан қандай фойдаланишлик йўлларига ҳам йўллаб қўйди. Тоғлардан темирни, денгизлардан дурларни чиқарадилар. Турли дорилар ва турли шифобахш дамламаларни тайёрлайдилар. Турли нарсаларни жамлаб ҳар хил таомлар ҳозирлайдилар. Демак, бу чиқарилган турли нарсаларни Аллоҳ таоло яратди, сўнг эса уларга бу нарсалардан қандай фойдаланишлик учун ақл берди. Бу фақатгина инсонга хос эмас, балки барча тирик жонзотларга тегишлидир. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло инсонга ўз жуфтини, эшакка урғочи эшакни, туяга урғочи туяни бериб, уларнинг ўзаро насллари давом этиши учун уларни қандай кўпайиш йўлларига йўллаб, сўнгра туғилган болаларини оналарининг кўкракларига ва елинларига йўллаб қўйди. Булар ҳайвонларнинг ўзларига хос эмас, балки уларнинг аъзоларига ҳам тегишлидир. Аллоҳ таоло қўлни ўзига хос суратда яратиб, унга ушлашлик қувватини берди. Оёқни ўзига хос суратда яратиб унга юришлик қувватини берди. Кўз, қулоқ ва бошқа барча аъзолар ҳам шу кабидир. Сўнг бу аъзоларни бир-бирига махсус бир кўринишда бириктириб, бу бириктиришдан бир инсонни вужудга келтирди.
Аллоҳ таолонинг ҳидоятга бошлашининг даражаларини Ўзигина билади. Оламларнинг Робби – Аллоҳ буюкдир. Кимда ким дунёдаги бор ҳидоятларни тафаккур қилиб кўрса Аллоҳдан бошқа ибодатга сазовор зот йўқлигини, У зот ғайбни ҳам ошкорани ҳам билувчи эканлигини тушуниб етади. Мана шунда Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга келтирган ҳужжатини англайди. Фиръавн: “Сизларнинг илоҳингиз ким?”, - деб сўраганда. Мусо: “Раббимиз ҳар бир нарсага ўз яратувчилигини ато этиб (кўрсатиб), сўнгра (уни) тўғри йўлга йўллаган зотдир”[6], - деб жавоб бергандилар. Ҳақиқатда Мусо алайҳиссалом иккитагина жумла келтирдилар холос. Агар бунинг маъноларини очиқ баён қилинадиган бўлса ҳисобсиз мужалладлар бўлади.
Ҳидоятнинг иккинчи тури яхшилик ва ёмонлик йўли, нажот топиш ва ҳалокатга учраш йўлларини баён қилиб берадиган, уларга чорлайдиган ва уларни тушунтирадиган ҳидоят. Бу ҳидоят турини Аллоҳ таоло барча бандаларига берган бўлиб, улардан буни қабул қилиб муваффақиятга эришганлари ҳам бор ва улардан буни қабул қилишдан бош тортиб зиёнга учраганлари ҳам бор. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасидан мурод ҳам ушбу ҳидоятдир:
وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيْنَاهُمْ فَاسْتَحَبُّوا الْعَمَى عَلَى الْهُدَى فَأَخَذَتْهُمْ صَاعِقَةُ الْعَذَابِ الْهُونِ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
“Самуд (қабиласи) эса, бас, уларни (тўғри йўлга) ҳидоят қилган эдик, улар ҳидоятни қўйиб, кўрликни (залолатни) ихтиёр қилдилар. Бас, ўз қилмишлари сабабли уларни хор этувчи азоб чақмоғи урди”[7]. Яъни биз уларга баён қилиб бердик, уларни тўғри йўлга йўлладик ва уларни далолат қилиб қўйдик, улар эса ҳидоят топмадилар.
Қуйидаги ояти карима элчилар халқни ҳидоятга чорлаш учун уни қабул қилишлари учун юборилганликлари ҳақидаги ояти каримадир:
فَمِنْهُمْ مَنْ هَدَى اللَّهُ وَمِنْهُمْ مَنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلَالَةُ
“Улар орасида Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, шунингдек, йўлдан озиши қатъий бўлганлар ҳам бўлган”[8].
Яна бошқа ояти каримада:
وَإِنَّكَ لَتَهْدِي إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
“Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан”[9] ояти каримасига ўхшаш.
Ҳидоятнинг учинчи тури илҳомлантириш ва муваффақ қилиш ҳидоятидир. Бу ҳидоятнинг маъноси ҳидоят топмоқдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримисидан шу ирода қилингандир:
إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
“(Эй, Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топувчиларни яхши билувчидир”[10]. Ояти каримада Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳидоят тури нафий қилинди. Юқоридаги оятда эса ҳидоятни у зотга нисбатан собит қилганди. Аллоҳнинг каломини яхши тушуниб етган киши бу ояти карималар ўртасида ҳеч қандай бир бирига тескарилик йўқлигини англаб етади. Бу ҳидоят тури хос ҳидоят бўлиб, уни Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаганларига фазл қилиб беради. Аллоҳ кимни ҳидоятга бошлашни Ўзи яхши билади. Аммо юқоридаги ҳидоятдан мурод эса Ўзи барча халоиқга баён қилиб берган ва элчиларни мана шу ҳидоятга чақиришга буюрган ҳидоятидир. Агар улар буни қабул қилсалар Аллоҳ уларни ҳидоятларини зиёда қилади. Қуръони каримда:
وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ
“Ҳидоят топган зотларга эса (Аллоҳ) уларга янада ҳидоятни зиёда қилур ва тақво ато этур”[11], деб марҳамат қилади, яъни улар биринчи ҳидоятни қабул қилганларида Аллоҳ таоло уларга ҳидоятларини зиёда қилишлик билан фазл қилди, тоинки иккинчи даражага етсинлар деб.
Ҳидоятнинг тўртинчи тури шуки, бу ҳидоят тури иккинчи ҳидоятнинг энг юқори даражаси бўлиб, унинг фоида ва натижасидир. Унинг маъноси етказмоқ, олиб бормоқ маъносида. Жаннатга томон ҳидоят мана шудир.АллоҳтаолонингЮнуссураси 9 оятида:
إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ
“Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай”[12], деб марҳамат қилган ҳидоятдан мурод ҳам шудир. Жаннат аҳли ҳам истаган ва унга эришиб:
وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي هَدَانَا لِهَذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِيَ لَوْلَا أَنْ هَدَانَا اللَّهُ
“(Шунда) айтурларки: «Ушбу (ҳидоят)га бизни бошлаган Аллоҳга ҳамд (айтамиз). Агар бизни (Ўзи) бошламаганида, тўғри йўлни топа олмаган бўлур эдик”[13], деб айтган ҳидоятлари ҳам шу навдандир. Дўзах аҳлининг ҳаққи борасида келган ҳидоят ҳам шу маънода, яъни унга етиб бориш маъносидадир. Аллоҳ таоло Соффатсураси 23 оятида:
فَاهْدُوهُمْ إِلَى صِرَاطِ الْجَحِيمِ
“Бас, уларнидўзахйўлигабошлангиз!”[14]дейди.
Демак ҳар куни фарз намозларида ўн етти маротаба ўқишга буюрилган Фотиҳа сурасидаги дуо “Бизни тўғри йўлга йўллагин”[15] оятидан мақсад бу иккинчи ва учинчи ҳидоят яъни “билдиришини”, “равшан қилишини”, “илҳом қилишини” ва “муваффақ этишини” сўраш деганидир. Инсон ўзининг биродари учун дуо қилиб сўрайдиган ҳидоят ҳам шудир.
Аллоҳ таоло бутун борлиққа ёйиб қўйган ҳайратланарли ҳикмати ва ажойиб қурдатини англаш ҳидояти ҳам илҳомий ҳидоят ҳисобланади. Ундан ташқари Аллоҳ таолонинг борлиқдаги нарсаларни ўзларига хос навларга илҳомлатириши ҳам Унинг ҳидоятидан ҳисобланади. Аллоҳим ҳидоятимизни зиёда қилгин ва бизни адашув йўлларидан четлаштиргин. Гуноҳларимиз кўпайиб кетишидан, ҳатто гуноҳларимиз бу қалбларимизга ғафлатдан чодир бўлиб қолишидан паноҳ бергин.
“ЖАМЪ АШ-ШАТИТ ФИ ШАРҲ АБЯТ АТ-ТАСБИТ”
Асари асосида тайёрланди.
[1]Фотиҳа сураси 5-оят
[2]Бақара сураси 213-оят
[3]Исро сураси 9-оят
[4]Зухруф 52-оят
[5]Тоҳа сураси 50-оят
[6]Тоҳа сураси 50-оят
[7]Фуссилат сураси 17-оят
[8]Наҳл сураси 36-оят
[9]Зухруф 52-оят
[10]Қосос сураси 56-оят
[11]Муҳаммад сураси 17-оят
[12]Юнус сураси 9-оят
[13]Аъроф 43-оят
[14]Соффат сураси 23-оят
[15]Фотиҳа сураси 5-оят
О'збекистон Маҳаллалар уюшмаси томонидан тайёрланган юқоридаги роликда "Маҳалла еттилиги" таркибининг вазифалари ҳақида ма'лумот берилган.
"Еттилик" қуйидагилардан таркиб топган: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ ходими ҳамда ижтимоий ходим.