Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг Тошкент Ислом институти талабаларига ҳам насиб қилди.
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, битирувчиларга оқ фотиҳа бердилар, уларнинг келгуси ишларига садоқат билан ёндашишларига ишонч билдирдилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати