Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Август, 2026   |   17 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:24
Қуёш
05:47
Пешин
12:24
Аср
17:04
Шом
19:04
Хуфтон
20:23
Bismillah
30 Август, 2026, 17 Рабиъул аввал, 1448

Хушхабар: Янги диний-маърифий китоб нашр этилди!

06.06.2023   1392   4 min.
Хушхабар: Янги диний-маърифий китоб нашр этилди!

Айни кунларда мўмин-мусулмон халқимизнинг диний саводхонлигини янада ошириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан таржима қилинган “Муснади Кеший” (Ҳадислар тўплами) асари нашрдан чиқди. Шунингдек, “Шамоили Бухорий”, “Косоний ақидаси” ҳамда “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китоблари нашрга тайёрланиб, тез кунларда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Қуйида мазкур адабиётлар ҳақидаги қисқача маълумотларни тақдим этамиз:

? Китоб номи: Муснади Кеший (Ҳадислар тўплами)

?Муаллиф: Абд ибн Ҳумайд Кеший

✅ Мазкур асар бугунги кунимиз учун ғоят қимматлидир. Унда ибодатга оид: намоз, рўза, ҳаж; жамият ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид: садақа, савдо, ижара, шартнома; ижтимоий ахлоққа оид: чиройли хулқ, яхши амал, ширинсўзлик; охират масалаларига оид: жаннат-дўзах ва уларнинг сифатлари, савол-жавоб каби масалаларни қамраб олган ҳадислар тўпланган. Айниқса, бугунги кунимизда долзарб бўлган оила, никоҳ ҳақида кўп ҳадис кўришимиз мумкин. Ҳар бир мавзу бўйича 1 дан 200 тагача ҳадис жамланган. Улар мазмун, маъно ва ҳукм ҳамда йўналишларга қараб тартибланган ва 33 та мавзуни қамраб олади. Уларда имон, тавҳид, тақдир, Қуръони карим фазилатлари, илмнинг аҳамияти, зулмдан йироқда бўлиш, таомланиш одоби, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, фазилатли ишлар, беморни зиёрат қилиш ва табобат, фитналар, деҳқончилик ҳақидаги ҳадислар жамланган.

? Ҳажми:
1-китоб – 400 бет
2-китоб – 448 бет
3-китоб– 432 бет

? Бичими: 70х100 1/16
? Муқоваси: Қаттиқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
? Нарх: 336 000 сўм
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19 | +998712175999

***

? Китоб номи: Шамоили Бухорий
?Муаллиф: Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ

✅ Ушбу рисола Имом Бухорийнинг шогирди ва котиби наҳвшунос олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий қаламига мансуб бўлиб, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий таржимаи ҳолига бағишланган. Асарда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жамланган.

? Ҳажми: 152 бет
? Бичими: 84х108 1/32
? Муқоваси: Юмшоқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

? Китоб номи: Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар
?Муаллиф: Имом Доримий

✅Ушбу китобда Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг «Сунани Доримий» асарида зикр этилган илмнинг фазилати, одоб-ахлоқ, сабрли бўлиш, яхшилик қилиш, савдо-сотиқ муносабатлари, мерос ҳуқуқи ва Қуръон фазилатлари каби сайланма ҳадислар жамланган.

Китоб олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

? Ҳажми: 644 бет
? Бичими: 70х100 1/16
? Муқоваси: Қаттиқ
?? Алифбоси: Кирилл

? Нашриёт: Tafakkur avlodi
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

? Китоб номи: Косоний ақидаси
?Муаллиф: Алоуддин Косоний

✅ Ушбу рисолада “Маликул уламо” – “Олимлар подшоҳи” унвонига сазовор бўлган, ислом оламида Алоуддин Косоний номи билан донг таратган, ҳанафийлик мазҳабининг қарор топиши ва мотуридийлик таълимотининг тараққий этишида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган фақиҳ ва мутакаллим Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Косоний раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий мероси ёритилган.

? Ҳажми: 120 бет
? Бичими: 84х108 1/32
? Муқоваси: Юмшоқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоблар Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

19.08.2026   51297   1 min.
Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳар жабҳада олиб борилаётган янгиланиш ва ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Диний идора тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда жами 700 нафар педагог ва соҳа мутахассиси, жумладан, 300 нафар иштирокчи бевосита анжуман залида, 400 нафар иштирокчи эса ҳудудлардан видеоселектор орқали қатнашади.

Анжумандан кўзланган мақсад соҳадаги истиқболли режаларни муҳокама қилиш, диний таълимда педагогик ва касбий маҳоратни ошириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни янада кенг татбиқ этиш ҳамда диний таълимни янги босқичга олиб чиқишдир.

Дастур доирасида соҳа раҳбарлари иштирокида таҳлилий маърузалар, таниқли профессорлар томонидан маҳорат дарслари, илмий-методик машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишиб, Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари