Муқаддас ҳаж ибодатларини тўлиқ адо этган ҳожиларимиз юртимизга босқичма-босқич қайтиб келишмоқда.
Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан муборак ҳаж сафарига мушарраф бўлган Самарқанд вилояти зиёратчиларининг барчаси ватанимизга соғ-саломат қайтишди.
Зиёратчиларни кутиб олиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилиб, улар оила аъзолари, яқинлари ва кенг жамоатчилик томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди.
Сафар давомида зиёратчиларимизга барча шароитлар яратилди. Уларга тажрибали элликбошилар, ишчи гуруҳ ва мутахассислар доимий хизматда бўлишди.
Ҳожилар муқаддас заминларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз равнақи учун дуолар қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати