Дубайда Ойга ўхшаш улкан иншоот барпо этилмоқда. Бинонинг баландлиги 224 метр бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 2,5 миллион кишини сиғдира олади.
Юқори қаватларда 300 та хусусий турар жой ва меҳмонхона жойлашади. Қаватлар ўртасида тез ҳаракатланиш учун юқори тезликда космик услубдаги лифт ишлатилади. Осмонўпар бинонинг асосий хусусияти шундаки, ҳар бир киши ўзини космик сайёҳ сифатида ҳис қилиш имкониятига эга бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар: Бир кампир Набий сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот менинг ҳузуримда эдилар.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам унга: — «Сиз кимсиз?» — дедилар. У: — «Мен Жусама ал-Музанийяман», — деди.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам: — «Йўқ, сиз — Ҳасона ал-Музанийясиз! Ўзингиз қандайсиз? Аҳволларингиз қандай? Биз кетгандан кейин қандай яшаяпсизлар?» — дедилар. У: — «Яхшимиз, отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам», — деди.
Кампир чиқиб кетгач, мен дедим: — «Ё Расулуллоҳ, шу кампирга бунчалик илиқ муносабат кўрсатмасангиз?» Шунда у зот: — «У Хадича замонида уйимизга келиб турар эди. Эски танишлар билан чиройли муомала қилиш иймондандир», дедилар.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ