Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2026 йилдаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 27-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 364-сон қарори ҳамда бир қатор ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.