Рамазон рўзаси бандани ўз нафсини бошқара олиш, сабр-қаноатли бўлиш, алалоқибат тақводор бўлишига хизмат қилади.
У Исломнинг беш асосидан бири бўлиб, пайғамбар юборилган ҳар бир умматга фарз қилинган. Қуръони каримда “...сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”, “...сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин” (Бақара, 183-184) каби хитоблар билан рўзанинг фарзлиги собит бўлган. Диннинг устуни намоз, жамиятнинг таянчи закот, руҳники эса рўзадир. Шу сабаб Рамазон рўзаси, унинг фазилатлари ҳақида жуда кўп ўринларда таъкидлаб ўтилган. Уларда хабар берилганидек, Рамазон раҳмат ва мағфират ойи. Чунки рўза жасадга ҳам, руҳга ҳам файз бағишлайди, уни қайта тирилтиради. Моддий ва маънавий зарарлардан муҳофаза қилади. Бу ойда Аллоҳга яқинлашиш, улуғ ажру-мукофотларга сазовор бўлиш имкониятлари кўпроқ. Бу ойда ихлос, самимият ила тавба қилсак, гуноҳларимиз кечирилади, дуолар қилсак, ижобат бўлади, иншоаллоҳ!
Бу ойда ер шарининг турли бурчагидаги мусулмонлар муштарак туйғу, бир орзу билан бирлашадилар. Аллоҳнинг раҳматига эришиш, мағфиратидан насиба олиш илинжида очликка, чанқоққа чидайдилар, жамоат бўлиб Аллоҳга таслим бўладилар. Унга бўлган муҳаббатлари сабаб сабрнинг, тақвонинг энг гўзал намунасини кўрсатадилар. Яхшилик, хайру саховат эшиклари кенг очилади. Мўмин-мусулмонлар шу ой давомида руҳларини сабр-қаноат, машаққат ва қийинчиликларда тоблайдилар. Аллоҳ берган неъматларнинг қадрига етиш ҳақида ўйлай бошлайдилар...
Рўза ибодати динимизнинг бошқа аҳкомлари каби жамият ҳаёти ва тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Хатми Қуръон, таровеҳ намозлари ва ифторликлар мусулмонларни янада жипслаштиради, улар ўртасидаги меҳр оқибат, дину-диёнат туйғуларини жунбушга келтиради.
Инсонлар йил мобайнида нафснинг иштиёқларини қондириш билан овора бўлиб, кундалик турмуш жараёнида содир бўлаётган турли салбий ҳолатлардан таъсирланиши натижасида унинг нури имони анча хиралашиб қолади. Жаноб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз васиятларида: “Тез-тез уламо ва фузалоларнинг илмий суҳбатларини топиб туринглар. Гоҳ-гоҳида Қуръон оятларининг тиловати ёки уларни қулоқ солиб тинглаш билан машғул бўлинглар. Шундай қилсангиз, занглаб қолган дилларингиз сайқалланиб, нури зиёда бўлиб туради”, деб марҳамат қилганлар. Рамазон ойи ҳам дилларимизда йиғилиб қолган ана шундай йиллик ғуборларни тозалаб, вужудимизни ахлоқий фазилатлар касб этишга тайёрлаб оладиган ғанимат фурсатдир. Бинобарин, масжидларда жорий этилган хатми Қуръонлар, таровеҳ намозлари бизга ана шундай имкониятни беради.
Мусулмон киши рўза тутаркан, руҳан покланади. Ақлни нафсдан ғолиб бўлишга ўргатади. Ўзини турли шаҳватлардан тияди. Шу асосда қалбида бева-бечора, оч-наҳорларга нисбатан меҳр пайдо бўлади. Бу жамланган хусусиятлар сабаб ҳам рўзадорга қиёмат кунида улуғ ажру савоблар ваъда қилинади.
Ҳазрати Умома (розияллоҳу анҳу):
– Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), менга бир вазифа буюринг, – дебди.
– Рўза тутишда давом этинг, шубҳасиз, унинг савобининг тенги йўқдир, – деб марҳамат қилганлар.
Савол уч бор сўралганида ҳам, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аввалги жавобни қайтарганлар.
Рамазонда рўзадорга беш хислат берилдики, булар бошқа умматларнинг ҳеч бирига берилмаган:
1. Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таоло наздида мушк ҳидидан ҳам яхшироқдир.
2. Ифтор қилингунча фаришталар ҳам рўзадор учун истиғфор айтиб, унга мағфират талаб қиладилар.
3. Ҳақ таоло ҳар куни жаннатнинг зийнатини оширади.
4. Шайтонларнинг саркашлари банд этилади.
5. Охирги кечада бутун рўзадорлар мағфират қилинадилар.
Раҳмати илоҳий шунчалар кенгки, уни тасаввур қилишга инсониятнинг ақли етмайди. Беш вақт намоз ҳар намоз орасидаги хатоларга, жума кунги намоз икки жума орасидаги хатоларга, Рамазон ойи ибодатлари бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Фақат мўмин киши гуноҳи кабирадан, яъни катта гуноҳлардан ўзини сақлаши керак.
Рўза Аллоҳ учундир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган бир ҳадиси қудсийда: “Инсонийларнинг қилган барча амаллари ўзлари учун, фақатгина рўза мен учундир (менга оиддир). Рўзанинг мукофотини мен бераман. Рўза бир қалқондир, шунинг учун рўза тутган кунингизда рафас, яъни, жимоъ ҳақида фаҳш сўзларни сўзламангки, балки, жимоъга сабаб бўлар... Ҳеч қачон бақириб чақирманг, хусуматлашманг ва тортишманг. Агар бошқа бир киши сизни уриб-сўкишга, сиз билан жанжаллашишга мойил бўлса: “Мен рўзадорман, мен рўзадорман” денг”, дея марҳамат қилинади. Урушиш, ёмон сўзлар айтиш эса инсонни у кутаётган, умид қилаётган савоблардан маҳрум қилади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Сизларга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ таоло унинг рўзасини тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннатнинг эшиклари очилади, жаҳаннамнинг эшиклари ёпилади. Бу ойда ўзбошимча шайтонлар кишанланади. Аллоҳ таоло бу ой орасида бир кечани нозил қилган бўлиб, у кеча минг кечадан яхшироқдир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ (кўп файзлардан маҳрум бўлибди”.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Жаннатда алоҳида бир эшик бўлиб, у Раййон (чанқоқлик йўқ) дейилади. Қиёмат куни бу эшикдан фақат рўза тутган кишиларгина кирадилар” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ойини муборак қилсин, бу ойда гуноҳлардан покланиб, қалб кўзимиз очилишини насиб айласин. Азизлар, келинг, бу ойда, дуолар мустажоб бўладиган ифтор чоғидаги дуоларимизда юртимизнинг тинчлиги, равнақи ва фаровонлигини сўрайлик! Негаки, тинчлик бўлмаса, ҳаётда ҳам, ибодатда ҳам ҳаловат бўлмайди. Аллоҳ таолога барчамизга бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳра олишни насиби рўз айласин!
Ўткир ҒУЗОРОВ
Ҳалоллик ва ростго‘йлик инсоннинг шахсий фазилатлари бо‘лиш билан бирга, оила мустаҳкамлиги, жамият тараққиёти ва ижтимоий муносабатларнинг барқарорлигини та’минлайдиган муҳим миллий, диний, ма’навий-ахлоқий қадриятлардир.
Ислом динида ҳалоллик ва ростго‘йликка инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи муҳим тамойиллар сифатида қаралади. Ҳалол ва ҳаромни фарқлаш, шубҳали ишлардан сақланиш, о‘згаларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилмаслик, ростго‘й ва адолатли бо‘лиш инсоннинг нафақат шахсий камолоти, балки жамият олдидаги мас’улиятини ҳам белгилайди.
Қур’они карим оятлари ва Пайг‘амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ко‘плаб ҳадиси шарифларида инсонларни ҳалоллик ва ростго‘йликка да’ват қилиш, ҳар доим ҳалол бо‘лишга ундаш, алдов ва ёлг‘он гувоҳлик беришдан қайтаришга алоҳида э’тибор қаратилган. Зеро, ҳалоллик ва ростго‘йлик инсоннинг ма’навий камолотини, имони мустаҳкам ва ахлоқи го‘заллигини намоён этувчи энг муҳим фазилатлардир. Ҳаром ва ёлг‘он эса нафақат шахснинг обро‘си ва унга ишончини емиради, балки жамиятда о‘заро ишончсизлик, адоват ва низолар келиб чиқишига ҳам сабаб бо‘лади.
Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасининг 105-оятида бундай марҳамат қилган: “Ёлг‘он со‘зларни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина то‘қийдилар. Айнан о‘шаларнинг о‘злари ёлг‘ончилардир”.
Бу о‘ринда ёлг‘оннинг қанчалик ог‘ир ма’навий иллат экани баён қилиниб, унинг Аллоҳнинг оятларига муносабат билан бог‘лиқ жиҳати ко‘рсатиб бериляпти. Оятнинг нозил бо‘лиш сабаби Макка мушрикларининг Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан турли асоссиз да’воларни илгари сургани, жумладан, у зотни ёлг‘ончиликда айблаганидир. Улар Қур’они каримни го‘ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг о‘злари то‘қиб чиқаргани то‘г‘рисида асоссиз да’воларни илгари сурган. Қур’они карим эса бундай иддаоларни очиқ-ойдин рад этган.
Аслида ёлг‘онни фақат имонсиз кишиларгина то‘қийди. Чунки, мо‘мин киши ёлг‘онни катта гуноҳ деб билади. Ёлг‘он сабабли қиёматда азобга қолишдан қо‘рқади. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда ростго‘й бо‘лишга интилади. Ҳатто о‘з манфаатига зид бо‘лган ҳолатларда ҳам ҳақиқатни айтишни афзал билади. Зеро, ҳақиқий имон инсонни фақат ибодатларга эмас, балки юксак ахлоқий фазилатларга ҳам ундайди.
Ислом та’лимотида ҳалоллик ва то‘г‘рисо‘злик мақталган, ёлг‘он гапириш ва ҳақиқатни яшириш кескин қораланган. Жумладан, Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Набийсоллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ростго‘йликни о‘зингизга лозим тутингиз (ростго‘й бо‘лингиз)! Чунки, ростго‘йлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши доим рост гапирса, Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” (о‘та ростго‘й) деб ёзиб қо‘йилади. Ёлг‘ондан сақланинг! Чунки, ёлг‘он фожирликка (гуноҳ ва бузуқликка) етаклайди, фожирлик эса до‘захга етаклайди. Киши ёлг‘он гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” (о‘та ёлг‘ончи) деб ёзиб қо‘йилади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ростго‘йлик ва ёлг‘ончиликнинг инсон ахлоқи, ма’навий ҳаёти ва охиратига қай даражада та’сир қилишини очиқ тарзда баён қилиб беряптилар. Ҳадис мазмунидан англашиладики, инсоннинг жаннатга ёки до‘захга тушишида унинг тили, я’ни ростго‘йлиги ё ёлг‘ончилиги ҳал қилувчи омиллардан экан.
Пайг‘амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол ва ҳаром о‘ртасидаги шубҳали нарсалардан сақланган киши дини ва обро‘йини пок сақлаши борасида бундай марҳамат қилганлар: Но‘’мон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича,“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитдим: “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг о‘ртасида шубҳали нарсалар бор. Ко‘п одамлар буни билмайди. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обро‘йини пок сақлайди...” (Имом Бухорий ривояти).
Бу о‘ринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни эҳтиёткорлик ва покликка да’ват этмоқдалар. Чунки, ҳалоллик тамойилларига амал қилган инсон ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, со‘зида, оилавий муносабатларида, та’лим олишда, меҳнат фаолиятида ва жамиятдаги о‘заро муносабатларида адолат, поклик ва ростго‘йликка интилади. О‘згаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилади, бировнинг мол-мулки ёки меҳнатининг маҳсулига тажовуз қилмайди, алдов, хиёнат ва манфаатпарастликдан узоқ бо‘лишга ҳаракат қилади. Бундай фазилатлар инсоннинг шахсий обро‘-э’тиборини юксалтириш билан бирга жамият а’золари о‘ртасида о‘заро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлайди.
Мухтасар қилиб айтганда, ҳалоллик ва ростго‘йлик ижтимоий ҳаётнинг барқарорлигини, инсонлар о‘ртасидаги ишонч ва жамият тараққиётини та’минловчи муҳим ма’навий-ахлоқий асосдир. Ислом та’лимотидаги ҳалоллик, ростго‘йлик, адолат ва омонатдорликка оид ко‘рсатмалар бу қадриятларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги о‘рни нақадар муҳим эканини ко‘рсатади. Ҳар бир инсон о‘з ҳаёти ва фаолиятида ҳалоллик, ростго‘йлик, адолат ва виждонлиликни устувор тамойилга айлантирса, жамиятда сог‘лом ма’навий муҳитни шакллантириш имконияти ортади.
Ё‘лдошхон Исаев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати