Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Улуғбек домла Жиянов айни пайтда Миср Араб Республикасидаги нуфузли Ал-Азҳар университетида Абдулмажид ибн Насуҳ ал Ҳанафийнинг "Туҳфатул асҳоб ва ҳадийятул аҳбоб" номли фиқҳга оид қўлёзма китоби тадқиқоти юзасидан докторлик диссертацияси ишларини олиб бормоқда.
Мазкур илмий фаолият устознинг касбий салоҳиятини янада юксалтириш, халқаро илмий тажрибани ўрганиш ҳамда ислом илмлари соҳасидаги тадқиқотларини чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати