Бугун, 28 апрель куни Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида катта шодиёна – Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ғолиби, гран при соҳиби Йўлдошбой Нуриддиновни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Баҳоуддинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Алеуов, нуроний оқсоқоллар, Ёшлар иттифоқи вакиллари, республиканинг барча имом- хатиблари, қозиёт ва Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги мадраса ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда Йўлдошбой таълим олаётган Олий Маъҳад домлалари Жаҳонгир қори билан Аҳмаджон қорилар ҳам иштирок этиб қорақалпоқ халқига муфтий ҳазратнинг саломи ва табригини етказдилар.
Ундан кейин табрик сўзини Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Баҳоуддинов давом эттириб, бу бутун қорақалпоқ халқининг ютуғи эканини айтиб, бундан муфтий ҳазратнинг ҳам бениҳоя мамнун бўлганини ва қорақалпоқ элини чин қалбдан табриклаганини алоҳида таъкидлади.
















Юсуф САБУРОВ,
ЎМИ Матбуот хизмати
Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз!
Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин!
Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин!
Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман.
Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин!
Яшасин Ўзбекистон Республикаси!
Яшасин Ўзбекистон халқи!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти