Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Август, 2026   |   18 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:25
Қуёш
05:48
Пешин
12:23
Аср
17:03
Шом
19:02
Хуфтон
20:21
Bismillah
31 Август, 2026, 18 Рабиъул аввал, 1448

“Имом Эшон Муҳаммад” масжидида шукуҳли шодиёна

28.04.2018   4110   2 min.
“Имом Эшон Муҳаммад” масжидида шукуҳли шодиёна

Бугун, 28 апрель куни Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида катта шодиёна – Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ғолиби, гран при соҳиби Йўлдошбой Нуриддиновни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Баҳоуддинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Алеуов, нуроний оқсоқоллар,  Ёшлар иттифоқи вакиллари, республиканинг барча имом- хатиблари, қозиёт ва Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги мадраса ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Йўлдошбой таълим олаётган Олий Маъҳад домлалари Жаҳонгир қори билан Аҳмаджон қорилар ҳам иштирок этиб қорақалпоқ халқига муфтий ҳазратнинг саломи ва табригини етказдилар.

Ундан кейин табрик сўзини Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Баҳоуддинов давом эттириб, бу бутун қорақалпоқ халқининг ютуғи эканини айтиб, бундан муфтий ҳазратнинг ҳам бениҳоя мамнун бўлганини ва қорақалпоқ элини чин қалбдан табриклаганини алоҳида таъкидлади.

 

 

Юсуф САБУРОВ,

ЎМИ Матбуот хизмати

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Вақф" фонди ва Туркия диёнат вақфи ҳамкорлиги янги босқичда

28.08.2026   35952   1 min.

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамда Туркия Диёнат вақфи масъул ходимлари иштирокида видеоконференция форматида мулоқот бўлиб ўтди.


Учрашувда икки муассаса ўртасида имзоланган меморандум ва унинг асосида ишлаб чиқилган йўл харитасидаги вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда унинг амалий механизмларини белгилаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.


Мулоқот давомида вазифаларнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, истиқболда амалга ошириладиган қўшма ташаббуслар ва ижтимоий лойиҳалар борасида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Хусусан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма ташаббуслар, ёшлар билан ишлаш ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, хорижий хайрия хизматларини ташкил этиш ҳамда закот ва хайрия муносабатларини янада ривожлантириш каби ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.


Таъкидлаш жоизки, мазкур мулоқот икки қардош давлат вақф фондлари ўртасидаги диний-маърифий ва саховат йўналишидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари