Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунлардан бирида саҳобалари олдига чиқиб: “Сизларга кимнинг иймони кўпроқ манзур?”, дедилар.
Улар: “Фаришталарнинг иймони”, деб жавоб беришди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ахир улар Робби ҳузурида бўла туриб қандай иймон келтирмасин?”, дедилар.
Саҳобалар: “Ундай бўлса пайғамбарларнинг иймони”, дейишди.
Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Уларга ваҳий тушган бўлатуриб иймон келтирмасликлари мумкинми?” дедилар.
Саҳобалар: “Ундай бўлса ўзимизнинг иймонимиз”, дейишди.
"Расулуллоҳ сизлар билан бирга бўла туриб қандай иймон келтирмайсизлар?" дедилар.
Саҳобалар: “Унда кимнинг иймони, ё Расулуллоҳ?”, деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир қавм борки, улар мендан кейин келишади. Мени кўмай туриб яхши кўришади. Уларнинг олдида фақат Китоб (Қуръон) туради. Унга иймон келтирадилар ва амал қиладилар. Ана ўшалар улуғ ажр эгаларидир”, дедилар.
Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ