Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Май, 2025   |   17 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:38
Хуфтон
21:07
Bismillah
15 Май, 2025, 17 Зулқаъда, 1446

Намозда эснагим келаверади, нима қилай?

10.04.2018   14814   1 min.
Намозда эснагим келаверади, нима қилай?

Cавол: Намозда эснаш яхши эмас, деб эшитдим. Аммо эснаш ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?

Жавоб: Ибодат пайтида эснаш хушуъ ва хузуъни кетказади. Бошқа пайтларда ҳам эснашни уламолар яхши санашмаган. Шу сабаб намозхон эснашни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим. Аммо қайтаролмаса чап қўли орқаси билан оғзини ёпиши керак.

Қиёмда турган пайтда кўп ҳаракат бўлмаслиги учун ўнг қўл орқаси билан оғиз беркитилади. Чунки қиёмда намозхоннинг ўнг қўли чап қўлининг устида бўлади. Аммо олдин эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Қудурий айтади: “Кўп бор синадик, эснашни қайтаришга ҳаракат қилинса, у тўхтар экан” (“Фатовойи Қозихон”).

“Туҳфатул мулук” китобида, Пайғам­баримизнинг  намозда асло эснамаганларини, кўнгилдан ўтказиб, Аллоҳ таолога чин дилдан итоатли, илтижоли ҳолатда туриш одамни  намозда эснаш каби ортиқча ҳаракатлардан сақлайди, дейилган (“Шарҳул Виқоя”).

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон музейлари Ислом цивилизацияси марказига бир ярим мингдан ортиқ экспонатларни тақдим этди

13.05.2025   8868   1 min.
Ўзбекистон музейлари Ислом цивилизацияси марказига бир ярим мингдан ортиқ экспонатларни тақдим этди

 

Уларнинг 80 фоизи асл экспонатлардир!

Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кенгайтирилган Илмий кенгашнинг учрашувида тўхталиб ўтилди.  Марказ катта илмий ходими Алишер Эгамов илмий экспедиция якунлари ҳақида гапириб берди.

Ислом цивилизация маркази Ахборот хизмати

ВИДЕО