Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Октябр, 2026   |   1 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:13
Қуёш
06:31
Пешин
12:10
Аср
16:03
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
12 Октябр, 2026, 1 Жумадул аввал, 1448

22.01.2024   180   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Телефоннинг кўринмас занжирлари

12.10.2026   682   6 min.
Телефоннинг кўринмас занжирлари

УЯЛИ ТЕЛЕФОН:

ҚУЛАЙЛИК БИЛАН БИРГА КЕЛАДИГАН ХАВФЛАР.

КЎРИНМАС ЗАРАРЛАРИ.

ҲАЁТИМИЗДАН НИМАЛАРНИ ТОРТИБ ОЛМОҚДА?

 

Хорижий оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра,

замонавий олимлар ҳамда турли соҳа мутахассислари

“УЯЛИ ТЕЛЕФОННИНГ ИНСОН ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРИ” мавзусида қатор мамлакатларда олиб борилган

илмий тадқиқотлар, кўп йиллик кузатувлар ва амалий тажрибалар

асосида МУҲИМ ИЛМИЙ ХУЛОСАЛАРга келдилар:

 

  1. Технология – яхши хизматкор, аммо ёмон хўжайин. Агар биз уни бошқармасак, вақт ўтиб у бизни бошқара бошлайди.
  2. Уяли телефон келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг руҳиятимизга ҳам рахна солади.
  3. У инсон ҳаётидаги ўнлаб воситаларнинг ўрнини босди, баъзиларини эса деярли унуттирди.
  4. Унинг ўзи эмас, балки ундан меъёрсиз ва онгсиз фойдаланиш соғлигимизга, тафаккуримизга ва муносабатларимизга зарар етказиши мумкин.
  5. Энг катта хавф шундаки, агар ундан меъёрсиз фойдаланса, у аста-секин инсонни ақлини ўлдиради.

 


(I)  УЯЛИ ТЕЛЕФОН КЎП ҲОЛЛАРДА ЎРНИНИ ҚИСМАН БОСГАН ЁКИ

УЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ КАМАЙТИРГАН АЙРИМ НАРСАЛАР:

 

  1. Соат.
  2. Будильник.
  3. Радио.
  4. Стационар телефон.
  5. Калькулятор.
  6. Телевизор.
  7. Фонарь.
  8. Ойна.
  9. Газета.
  10. Журнал.
  11. Китоб.
  12. Компас.
  13. Хариталар.
  14. Чўнтак ҳамёни.
  15. Стол тақвими.
  16. Кундалик.
  17. Диктофон.
  18. Фотоаппарат.
  19. Видеокамера.
  20. Мусиқа плеерлари.
  21. Видео ўйин қурилмалари.
  22. Компьютер.
  23. Пластик карталар.
     

 

(II)    УЯЛИ ТЕЛЕФОНДАН МЕЪЁРСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ОҚИБАТИДА

ЗАРАР КЎРАЁТГАН ҚАДРИЯТЛАР:

 

  1. Кўплаб никоҳларни ўлдирди.
  2. Кўплаб оилаларни ўлдирди.
  3. Ёшларимизнинг тарбиясини ўлдирди.
  4. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.
  5. Жонли суҳбат маданиятини ўлдирмоқда.
  6. Қўни-қўшничилик ва меҳмонга бориш одатини ўлдирмоқда.
  7. Сабр-тоқатни ўлдирмоқда.
  8. Китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ўлдирмоқда.
  9. Болаларнинг кўчада ўйнаши ва жисмоний фаоллигини ўлдирмоқда.
  10. Ота-она билан фарзанд ўртасидаги самимий мулоқотни ўлдирмоқда.
  11. Диққатни жамлаш қобилиятини ўлдирмоқда.
  12. Вақтнинг баракасини ўлдирмоқда.
  13. Хотирани машқ қилиш эҳтиёжини ўлдирмоқда.
  14. Мустақил фикрлашга ажратиладиган вақтни ўлдирмоқда.
  15. Тинчлик ва сукунатдан завқланишни ўлдирмоқда.
  16. Табиат билан яқинликни ўлдирмоқда.
  17. Инсонларнинг бир-бирига юзма-юз меҳр ва эътибор кўрсатиш одатини ўлдирмоқда.

     

  (III)   УЯЛИ ТЕЛЕФОН САБАБ ЙЎҚОТИЛАЁТГАН

ЭНГ МУҲИМ НЕЪМАТЛАР:

 

  1. Оилавий меҳр ва илиқ муносабатлар.
  2. Айрим оилаларнинг мустаҳкамлиги.
  3. Фарзанд тарбиясига етарлича эътибор.
  4. Китоб мутолаасига бўлган қизиқиш.
  5. Диққатни бир нуқтага жамлаш қобилияти.
  6. Хотирани машқ қилиш одати.
  7. Сабр-тоқат.
  8. Вақтнинг баракаси.
  9. Кўз нури, бўйин ва умуртқа саломатлиги.
  10. Тўғри қадди-қомат ва соғлом умуртқа.
  11. Умуртқа поғонаси ва бўйин умуртқа.
  12. Ақлий фаоллик.
  13. Руҳий хотиржамлик ва ички сокинлик.
  14. Ақлни ишлатиш одати.
  15. Мустақил фикрлаш қобилияти.
  16. Чуқур мушоҳада қилиш кўникмаси.
  17. Узоқ вақт давомида диққат-эътиборни жамлаш қобилияти.
  18. Вақтни қадрлаш туйғуси.
  19. Сабр билан изланиш одати.
  20. Янги билимни мустақил излаб топиш кўникмаси.
  21. Хотирани машқ қилиш эҳтиёжи.
  22. Жонли суҳбат ва самимий мулоқот.
  23. Тинглаш маданияти.
  24. Китоб ўқишга бўлган меҳр.
  25. Тафаккур чуқурлиги.
  26. Ижодкорлик.
  27. Хаёл суриш ва орзу қилиш учун вақт.
  28. Табиатдан завқланиш ҳисси.
  29. Сукунатдан баҳра олиш одати.
  30. Инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат.
  31. Оила даврасидаги суҳбатлар.
  32. Фарзанд тарбиясига ажратиладиган керакли эътибор.
  33. Фарзандлар билан бирга ўтказиладиган сифатли вақт имконияти.
  34. Виждон билан ўз-ўзини таҳлил қилиш одати.
  35. Жонли мулоқот маданияти.
  36. Почта орқали хат ёзиш одати.
  37. Ва энг ачинарлиси – инсоннинг ўз-ўзи билан ёлғиз қолиб, фикр юритиш қобилияти.

     

  (IV)  УЯЛИ ТЕЛЕФОННИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА АЙРИМ ЗАРАРЛАРИ:

  1. Кўзнинг толиқиши ва кўриш қобилиятининг пасайиши.
  2. Қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши.
  3. Бўйин ва елка мушакларида оғриқларни келтириб чиқариши.
  4. Умуртқа поғонасига ортиқча босим тушириши.
  5. Билак ва бармоқ бўғимларида оғриқ пайдо қилиши.
  6. Бош оғриғи ва кўз чарчоғини кучайтириши.
  7. Уйқу сифати ва биологик ритмнинг бузилиши.
  8. Мелатонин гормони ишлаб чиқарилишининг камайиши.
  9. Асабийлик ва жиззакиликни ошириши.
  10. Хавотир ҳиссини кучайтириши.
  11. Диққатни жамлаш қобилиятини сусайтириши.
  12. Кўриш қобилияти, бўйин ва умуртқа саломатлигига жиддий хавф туғдириши.
  13. Қадди-қоматнинг бузилиши ва умуртқа саломатлигининг ёмонлашиши.
  14. Умуртқа поғонаси ва бўйин умуртқаларида ўзгаришлар юзага келиши.
  15. Ақлий фаолиятнинг камайиши.
  16. Фикрлаш фаоллигининг пасайиши.
  17. Руҳий хотиржамлик ва ички сокинликнинг камайиши.
  18. Хотира фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши.
  19. Телефонга қарамлик (аддикция)ни шакллантириши.
  20. Жисмоний ҳаракатнинг камайишига сабаб бўлиши.
  21. Ортиқча вазн ва семириш хавфини ошириши.
  22. Камҳаракатлик туфайли юрак-қон томир касалликлари учун хавф омилларини кучайтириши.
  23. Руҳий чарчоқ ва стрессни кучайтириши.
  24. Мустақил фикрлаш қобилияти камайиши.
  25. Ижтимоий яккаланишга олиб келиши.
  26. Болалар ва ўсмирларда диққатни жамлаш ва ўқиш самарадорлигини пасайтириши.
  27. Автомобиль ҳайдаш ёки йўлдан ўтиш пайтида фойдаланилса, бахтсиз ҳодисалар хавфини бир неча баробар ошириши.
     

 

  • У Л О С А : 

 

  • Телефон – айбдор эмас.

 

  • У инсониятнинг энг буюк ихтироларидан бири.

 

  • Аммо унинг қулига эмас, эгасига айланиш керак.

 

  • Илмий нуқтаи назардан, зарарларнинг кўпи телефоннинг ўзи эмас, балки ундан узоқ вақт ва нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ.

 

  • Телефонни мақсадли, меъёрли, онгли равишда ва ақл билан ишлатган инсон ундан фойда кўради.

 

  • Меъёрсиз фойдаланган инсон эса вақти, соғлиги, оиласи ва хотиржамлигидан айрилиши мумкин.

 

Иброҳимжон домла Иномов.

Мақолалар